ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


Давлат дастури лойиҳаси: “давлат + фуқаролик жамияти институтлари + тадбиркорлик субъектлари” механизми жорий этилади 08.01.2019

Давлат дастури лойиҳаси: “давлат + фуқаролик жамияти институтлари + тадбиркорлик субъектлари” механизми жорий этилади

Инсон ҳаётида ўтаётган куннинг қандай бўлгани, аҳамияти эришган ютуқлар билан белгиланса, Ватан ва халқ тақдирида йиллар муҳим рол ўйнайди. Йиллар сарҳисоб қилинади ва натижалар таҳлили олиб борилади. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳар бир янги йилга муайян ном бериш анъанасига асос солган эди. Мамлакатимизда ҳар бир йилга шу давр ичида тараққиётнинг муҳим йўналишларини ифода этадиган ном бериш эзгу анъанага айланган. Долзарб ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал этиш учун тегишли давлат дастурлари ишлаб чиқилиб, йил давомида амалга оширилмоқда. Ушбу анъанага содиқ қолган ҳолда бу йилга ҳам Президентимиз “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном беришни таклиф этди. Ушбу таклиф эса депутатлар ва кенг жамоатчилик томонидан маъқулланиб, мамнуният билан қабул қилинди. Шунингдек, 2019 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси халқ муҳокамасига қўйилди.

Дарҳақиқат, мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлашда фаол инвестиция сиёсатини юритишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Фақат инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ҳисобидан иқтисодиётимизда катта ўсишга эришамиз. Бу орқали эса ижтимоий соҳада тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиш имкони яратилади.

Қабул қилиниши режалаштирилаётган Давлат дастурида ҳам ушбу институт фаолиятини янгича ёндошув асосида йўлга қўйиш масаласи белгиланган бўлиб, бунда ижтимоий шерикликнинг амалдаги “давлат + фуқаролик жамияти институтлари” механизмини “давлат + фуқаролик жамияти институтлари + тадбиркорлик субъектлари” механизмига ўзгартириш таклифи айтиб ўтилган. Ўз-ўзидан аён бўляптики, ижтимоий шерикликни амалга оширишда иштирок этадиган тадбиркорлик фаолияти субъектларига имтиёзлар берилиши назарда тутилган.

Давлат дастурида белгиланган мазкур вазифалар айтиш керакки, мамлакатимиз ҳаёти ва иқтисодида туб бурилиш ясаши шубҳасиз. Ушбу вазифаларни амалга оширишда сиёсий партияларнинг ҳам масьулияти янада ортади. Шундан келиб чиккан холда, ЎзМТДП Жиззах вилояти кенгаши ва партиядан сайланган депутатлар билан бор куч ва имкониятларимизни ишга солиб, янги режалар билан ҳаракатланишни мақсад қилдик. Воҳада ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган тадбиркор-ҳунармандлар фаолиятини янги босқичга кўтариш, уларга берилган имкониятлардан унумли фойдаланишларига ўз ҳиссамизни қўшиш учун ҳозирдан, бугундан масъулият билан ёндошмоғимиз учун бел боғладик.


  Орифхўжа Мелиев,
ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши девони раҳбари


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz