ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


Депутат кўмагида 15 миллион сўм кредит олган Муҳаббат Баратова оилавий тадбиркорлигини бошлади 26.04.2019

Депутат кўмагида 15 миллион сўм кредит олган Муҳаббат Баратова оилавий тадбиркорлигини бошлади

Халқимиз оилани, соғлом авлодни тарбиялаш, ҳаёт абадийлигини, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маънавият қўрғони, деб билади. Чунки инсон қалбида маънавиятнинг илк куртаклари, аввало, оиладаги муҳит таъсирида намоён бўлади. Маънавият инсон онгига йиллар давомида она сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, Ватан туйғуси билан сингиб боради. Шу боис ҳам юртимизда аёл зотига ўзгача эҳтиром кўрсатиб келинади. Аёл – ҳар қандай замон ва маконда ҳам оиласига, фарзандлари тарбиясига масъул ва фидойидир.

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини оширишда ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ана шу вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутатлар ҳам ўз фаоллигини кўрсатиб келишмоқда. Шундай ташаббуслардан бири 12-Зарафшон сайлов огругига “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутати Норхол Ботирова томонидан амалга оширилди.

- Мен Дўстлик туманидаги “Саритепа” қишлоқ фуқаролар йиғинида

истиқомат қиламан - дейди, фуқаро Муҳаббат Баратова. Юртимизда ўз ҳунармандчилигини, тадбиркорлигини амалга оширмоқчи бўлган фуқароларга бир қатор имтиёзлар берилаётганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз. Мен ҳам ана шу имкониятлардан фойдаланиш мақсадида “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури юзасидан берилаётган кам фоизли кредитлардан олишни мақсад қилдим. Ва округимиздан сайланган депутат Норхол Ботировага мурожаат қилдим. Мурожаатимни қўллаб-қувватлаб, менга кредит олиб, оилавий ҳунармандчилигимизни бошлашда кўмак беришди. Бунинг натижасида уйда икки нафар қизимни ҳам иш билан банд этдим. Депутатимизнинг менга берган ёрдамидан миннатдорман.

Муҳаббат Баратова баён этганидек, фуқарога депутатнинг кўмаги, маҳалла ва туман ҳокимияти ёрдами билан 15 миллион сўм миқдорида имтиёзли (7 фоизли) кредит ажратилди. М.Баратова 3 та тикув машинасини сотиб олиб, ўз ҳунармандчилигини йўлга қўйди. Бугунги кунда 10 турдаги ярим тайёр маҳсулотларни тайёрлаб сотувга қўйиш билан бирга, 2 та кичик корхона билан шартнома тузди.

Бугун замоннинг ўзи депутатлардан мана шундай ташаббускорликни, халқни рози қилишни талаб этмоқда.

 

Наргиза Шайдуллаева,
ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши матбуот котиби


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz