ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


Иккинчи жаҳон уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олинди 02.05.2019

Иккинчи жаҳон уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олинди

Кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бораётир. Хонадонимиз файзи бўлган кексалар ҳолидан хабар олиш, оғирини енгил қилиш нафақат фарзандлик бурчимиз, балки жамият ишига айланди. Зотан, кексаларни ардоқлаган, эъзозлаган инсоннинг ўзи ҳам ардоқ кўради, эъзозланади. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Арнасой туман партия ташкилоти кенгаши, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон ёшлар иитифоқи туман Кенгаши, Арнасой туман Нуронийлар жамғармаси, Бобур МФЙ раиси ҳамкорлигида Арнасой туманида қарилик гаштини сураётган Иккинчи жаҳон уруш қатнашчилар ва меҳнат фронти қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб совғалар улашилди.

— Дунёда халқлар кўп, урф-одатлар ҳам шунга яраша, аммо инсон қадри-қиммати, унинг манфаати юксак қўйилган юрт ҳамма жойда ҳам топилавермайди, — дейди фронт орти қатнашчи Турсунбой ота Қосимов. — Шукурки, юртимиз тинч-осуда. Шу сабаб, хонадонларимиз файзли обод. Уруш йилларидаги очарчилигу суронли кунлар ва ўтмишнинг машаққатларини эсласам, бугунги фаровон турмушимизга кўз тегмасин, дейман. Истиқлол туфайли бугун халқимиз фаровон ва осойишталикдан масрур. Кексаликнинг гаштини суриб фарзандлар, невараю чеваралар ардоғида иззат-икромда яшашга не етсин.

Истиқлол йилларида инсон қадр топди. Жамиятимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, аввало, халқимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмай, озод ва фаровон ҳаёт кечиришида намоён бўлмоқда.

Жойларда ўтказилаётган бу каби тадбирларда кексаларимизнинг босиб ўтган йўли, ҳаётий тажрибаси ёшларга ибрат эканлиги, халқимиз ҳеч бир ишни кексалар дуоларисиз бошламаслиги бежизга эмаслиги ҳаётий мисоллар орқали очиб берилмоқда.

 

Рустам Нурматов,
халқ депутатлари Арнасой
туман Кенгаши депутати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz