ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


"Кўмак" гуруҳи аъзоси муқаддас қадамжоларнинг мобиль иловасини яратди 19.06.2019

"Кўмак" гуруҳи аъзоси муқаддас қадамжоларнинг мобиль иловасини яратди


Жиззах вилоятида сайёҳларни қизиқтирадиган тарихий-археологик манзиллар кўп. 372 та маданий мерос объектлари давлат муҳофазасига олинган. Шундан 42 таси тарихий обида ва зиёратгоҳ, 267 таси археологик ёдгорлик, 63 таси монументал ёдгорликлардир.


ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши томонидан вилоятдаги маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, уларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ҳамда бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳудудий ва маҳаллий ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда вилоятдаги жами 372 та маданий мерос объектлари ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида объектлар тариҳи, бугунги ҳолати, жойлашган манзили ва муҳофазаси ҳақидаги маълумотларнинг етишмаслиги аниқланди. Бу эса барча объектлар ҳақида маълумот берувчи дастур яратиш заруриятини туғдирди.

Шундан сўнг Жиззах Давлат педагогика институти тарих факультети, тарих ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси Фаррух Акчаев ва вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ходими Лола Санаева билан ҳамкорликда Shrines of Jizzakh андроид дастурини яратдик.

Ушбу дастур Жиззах вилояти аҳолиси, Республиканинг бошқа вилоятларидан, хорижий давлатлардан ташриф буюрадиган сайёҳлар, зиёратчилар ҳамда зиёратгоҳлар тарихи билан қизиқувчилар учун мўлжалланган бўлиб, уларга online сервис хизмат кўрсатиш мақсадида яратилган.

Интернетнинг Google тармоғида Shrines of Jizzakh деб аталган ушбу мобил иловадан вилоятдаги муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳлар ҳақида маълумотлар, уларнинг фотосуратлари ўрин олган. Иловада кўрсатилган махсус тугмачаси босилса, ҳар бир иншоотга бориш йўналиши, масофаси кўрсатилади.

Мобиль иловага маълумотларнинг 40 та хорижий тилдаги таржимаси киритилгани ундан фойдаланувчиларга, айниқса сайёҳларга катта қулайлик яратади.

Хозирда устозим Фаррух Ақчаев билан дастурни такомиллаштириш ҳусусан вилоятдаги меҳмонхоналар, ошхона, ресторан кафелар, автотранспорт хизматлари ҳақида тўлиқ маълумотларни жойлаштириш устида иш олиб бормоқдамиз, бу эса маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун вилоятимизнинг туризм салоҳиятини очиб беришга ва юксалтиришга хизмат қилади.

 


Фаррух Пардабоев,
Жиззах давлат педагогика институти талабаси,
“Кўмак” тарғибот гуруҳи аъзоси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz