ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


Мақсадлар ва ғоялар муштараклиги 02.05.2019

Мақсадлар ва ғоялар муштараклиги


Иқтисодиётнинг ривожи ва мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмининг ўсишида туризмнинг ўрни беқиёс. Сир эмаски, жаҳоннинг кўпгина давлатлари бюджетининг каттагина қисми халқаро туризм орқали келган даромад улуши ҳисобига шаклланади.

Ўзбекистонда ҳам ушбу соҳани ривожлантириш ва шу йўл билан юртимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш бўйича катта имкониятлар мавжуд. Мамлакатимизга ташриф буюрувчи меҳмонларнинг аксарият қисми юртимизнинг бой маданий-тарихий ёдгорликлари билан танишишга катта қизиқиш билдирмоқда. Бу эса мамлакатимиз салоҳиятини яна юксалишида муҳим ахамият касб этади.

Аммо хали бу борада юртимизда ишга солинмаган имкониятлар бисёр. Бинобарин, Жиззах вилояти ҳам ана шундай масканлардан биридир. “Жиззахда туризмни ривожлантириш учун яхши имконият, қулай табиий шароит мавжуд” деган эди, Президентимиз жорий йилда вилоятимизга ташрифи чоғида. 

Дарҳақиқат, Жиззах ўзининг бетакрор табиати ва сўлим гўшалари билан бошқа вилоятлардан ажралиб туради. Айниқса, воҳа табиати сайёҳларни ўз бағрига жалб этиб келмоқда. Биздаги бундай имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда воҳамизда туризмни ривожлантириш учун шу соҳада ўз фаолиятимни бошладим. Жамиятда фаол бўлган ҳар бир фуқаро ўзининг сиёсий қарашларини ҳам ўстириб, мавжуд партиялардан бирини танлаши лозим деб ҳисоблайман.

Шу асосда, соҳамдан келиб чиққан ҳолда, қолаверса, мақсадларим муштараклигини Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партиясида кўра олдим. Партиянинг сайловолди Дастурида ҳам мазкур соҳани ривожлантириш борасида бир қатор вазифалар белгиланганлиги, бу вазифалар ижроси ўлароқ қатор амалий ишлар олиб борилаётганлигини гувоҳи бўлдим. Хусусан, ўтган йиллар давомида амалга оширилган маданий меърос объектларини ўрганиш борасида қилинган вазифалар ҳамда ўзим иштирок этган давра суҳбати давомида ҳам бунинг гувоҳи бўлдим. Режаларим жуда катта. Мақсадим эса "Миллий тикланиш" ДП билан ҳамкорликда воҳамизда туризм соҳасида ишга туширилмаган мавжуд имкониятларни ишга солиш ва ушбу соҳа ривожига ўз ҳиссамни қўшиш.



Азиз Ғайбуллаев,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz