ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


06.11.2018

Маданий мерос объектларини сақлаб қолиш — долзарб вазифа

Сир эмаски, бугунги кунда туризм соҳасининг ривожи мамлакат иқтисодиётига қанчадан-қанча сармоялар келишига сабаб бўлиши билан бир қаторда, шу юртнинг тараққий этиб, янада чирой очишига омил бўлади. Айни шу соҳани ровожи учун ЎзМТДП ҳам бугунги кунда бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, бизни тарих ва бугун билан юзлаштириб турган масканлар ҳолатини ўрганиш баробарида, сайёҳлар учун ҳам яратилаётган имкониятлар, қолаверса, зиёрат масканларида зиёратчилар учун шароитлар бор-йўқлиги ва энг асосийси, ушбу объектларни асраб қолиш масаласи тубдан ўрганилиб чиқилди. Режа асосида, бутун Республика миқёсида амалга оширилган бу жараёнлар Жиззах вилоятида ҳам ташкил этилди.

Жиззах вилоятида жами 372 та моддий маданий мерос объектлари рўйхатга олинган. Шундан, археология ёдгорликлари 267 та (72 %), архитектура ёдгорликлари  42 та (11 %), монументал санъат ёдгорликлари  63 та (17 %) ни ташкил қилади.

Мавжуд моддий маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, уларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ҳамда бу боради аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи ҳудуддаги барча объектларни хатловдан ўтказди.

- Жиззахнинг сўлим гўшалари нафақат юртдошларимизни балки, сайёҳларни ҳам ўзига жалб этиб келмоқда, - дейди, партия вилоят кенгаши раиси, ишчи гуруҳи раҳбари Сарвар Назарқосимов.  - Ўрганишлар жараёнида мавжуд маданий мерос объектларининг аксарият қисмида муҳофаза белгиси ўрнатилмаганлиги маълум бўлди. Шунингдек, маданий мерос объектлари ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги аниқланди. Хусусан, Оқтепа (Фориш тумани Осмонсой қишлоғи), Қўрғонтепа (Зомин тумани маркази), Сарбозтепа (Ғаллаорол тумани Сарбозор қўрғони) ва Маслаҳаттепа (Ғаллаорол тумани) ҳудудлари шулар жумласидандир. Рўйхатдаги мавжуд моддий маданий мерос объектларининг айримлари белгиланган жойидан топилмай, йўқ бўлиб кетган. Ишчи гуруҳи томонидан моддий маданий мерос объекти хусусиятига эга, лекин маданий мерос объектлари рўйхатига киритилмаган объектлар топилди. Ўрганишлар давомида улар тўла ўрганиб чиқилди ва рўйхатга киритиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Ирода МУРОДОВА,

ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши девони бош мутахассиси 

                                                 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz