ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


Маънавият рекламага муҳтожми? 26.08.2019

Маънавият рекламага муҳтожми?


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилоят томонидан Жиззах Политехника институтида партия Дастури ва 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган дебат ташкил этилди.

Унда партиянинг вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаоллари ва депутатлари, институт уқитувчилари, олимлар, экспертлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

uytyu.jpg

Дебатда иштирокчилар партиянинг янгиланаётган сайловолди Платформасини такомиллаштириш юзасидан қуйидаги таклифларини билдирдилар:

- Маънавий-маърифий масалалар бўйича маънавиятни ҳам маърифатни ҳам реклама қилиш, уларни асл нима эканлиги фуқароларга етказиш, турли янги методлардан фойдаланган ҳолда тарғибот ишларини амалга ошириш лозим;

- Маданият уйларини моддий техник базасини ва уларни ривожлантиришга қаратилган алоҳида платформада банд киритиш лозим;

IMG_6382.JPG

- Маҳаллийлаштириш дастури асосида тайёр маҳсўлотлар, ҳом – ашё ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни имтиёз ва префиренциялар бериш орқали маҳаллий ҳом-ашё ва минерал ресурслар негизида ички ва ташқи бозор талабларига жавоб берадиган импорт ўрнини босўвчи ва экспортбоп маҳаллий махсулотларни ишлаб чиқаришни рағбатлаштириш борасида зарўрий ишларни амалга ошириш;

- Ижтимоий йўналтирилган, демократия тамойилларига асосланган эркин бозор иқтисодиёти шароитида одамларнинг эгаллаган касби ва имкониятларидан келиб чиқиб, иш жойи танлаш учун эркин муҳит яратиш ва давлатимиз томонидан фуқаролар манфаатидан келиб чиқиб, мулкчилик шаклидан қатъи назар, хоҳ у давлат ташкилоти бўлсин, хоҳ у хусусий тадбиркорлик субъекти ёки оилавий бизнес бўлсин, меҳнат қилишига тенг шароит яратиш борасида амалий ҳаракатларни олиб бориш;

IMG_2748.JPG

- Фориш туманининг туристик салоҳиятини янада кенгайтириш бунда эса платформадаги туризмга боғлиқ бандларини айнан туристук салоҳиятини оширишга қаратилган масалаларда ҳудудий ёндашиш;

- Платформанинг ижтимоий соҳалардаги вазифаларни кенгайтириш, бунда тиббиёт, спорт бўлимларини киритиш.

Тадбирда билдирилган таклифлар асосида партия сайловолди Платформасини янада мукаммал ҳолга келтириш, бу каби дебатларни вилоятнинг туманларида ҳам ўтказишга келишиб олинди.  

  

 

ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz