ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


20.05.2019

“Менинг шажарам” Республика кўрик-танловининг Жиззах вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқод маркази Жиззах вилояти бошқармаси билан ҳамкорлигида “Оилани - асраш ўзлигимизни асраш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда партия вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаоллари ва депутатлари, “Оила” илмий-амалий тадқиқод маркази вилоят бошқармаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, намунали оила вакиллари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

photo_2019-05-15_10-24-56.jpg

Тадбирда сўз олганлар миллий қадриятларимиз, анъаналаримиз, оилаларда фарзандлар тарбиясига бўлган эътибор, ота-боболар ўгити ва қолдирадиган маънавий меросларидан бўлган етти авлодини танитиш, яъни авлод-аждодлари шажараси ҳақида сўз юритдилар.

photo_2019-05-15_10-21-47.jpg

Шунингдек, давра суҳбати давомида “Менинг шажарам” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасида истиқомат қилувчи Нажмиддин Баратов, Зомин тумани Даштобод шаҳарчасида яшовчи Алишер Ҳолиқназар, Шароф Рашидов туманида яшовчи Жуманиёз Сангировлар оиласи партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

photo_2019-05-15_10-22-18.jpg



Машҳура Бузрукова,
ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши
девони етакчи мутахассиси
                                                                             


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz