ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


Миллий қадриятлар миллий ўзлигимизни намоён этади 18.12.2018

Миллий қадриятлар миллий ўзлигимизни намоён этади

Миллий қадрият ва анъаналар азал-азалдан миллат руҳиятини акс эттириб келган. Қолаверса, бу ўлмас қадриятлар орқали ота-боболаримиздан қолган урф-одатлар, аждодларимизнинг бой маънавий мероси бизгача етиб келмоқда. Ана шундай анъаналарни тарғиб қилиш, ривожлантириш ва келажак авлодга етказиш ЎзМТДПнинг асосий вазифаларидан биридир.

photo_2018-12-17_19-16-05.jpg

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида партиянинг Пахтакор туман Кенгаши ташаббуси билан бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан “Миллий қадриятлар” фестивали ўтказилди.

Миллий қадрият деганда, энг аввало, тарихий синовларга бардош берган, халқимизнинг миллий манфаатларини ўзида тўлиқ мужассамлаштирган, замонавий тараққиёт талабларига бутунлай жавоб бера оладиган, асрлар ўтгани сайин қадр-қиммати ортиб борадиган ғоялар тушунилади. Ҳаёт ривожланиб бораркан, қадрият ҳам такомиллашиб, мукаммаллашаверади. Ёшларни маънавий баркамол этиб тарбиялашда миллий қадриятларнинг аҳамияти катта, – дейди партиянинг туман кенгаши раиси Ойбек Қодиров. – Авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, жамият ва юрт тараққиётида муҳим ўрин тутган шарқона одоб-ахлоқ намуналари ва урф-одатлар, миллий анъаналарни ўқувчилар ўртасида кенг тарғиб қилиш, ёшларнинг маънавиятини бойитиш, истеъдод ва имкониятларини намоён этишига кўмаклашиш партиямизнинг дастурий вазифаларидан биридир. Бугунги фестивал айни шу мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

photo_2018-12-17_19-15-44.jpg

Фестивалда янграган фольклор ансамбллари талқинидаги қўшиқлар барчага ўзгача завқ бағишлади. Айниқса, “Келин салом”, “Алла” каби тароналаримизнинг ижроси, саҳналаштирилган томошалар фестивалга янада жозиба улашди.

photo_2018-12-17_19-15-33.jpg

Миллий қадриятлар — миллат юзи, қалб шууридир. Шундай экан, миллий қадриятларимиз баробарида, мустақилликни олий қадрият даражасига кўтариш ҳар биримиздан катта масъулият талаб этади. Зеро, биз эришаётган жамики ютуқлар ана шу муқаддас неъмат шарофатидандир.

Тадбир якунида турли номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

photo_2018-12-17_19-15-28.jpg


  Шапохат Эшбекова,
ЎзМТДП Пахтакор туман Кенгаши етакчи мутахассиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz