ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


Миллий халқ ўйинлари азалий қадриятимиз 22.12.2018

Миллий халқ ўйинлари азалий қадриятимиз

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Зомин туман кенгаши ташаббуси "Миллий халқ ўйинлари” фестивали ўтказилди. Фестивалда тумандаги 10 дан ортиқ мактаб ўқувчилари ва маҳалла ёшлари иштирок этдилар.

- Миллий ўйинларимиз ўзининг узоқ ўтмиши, бой тарихига эга бўлган, аждодлардан авлодларга мерос сифатида ўтиб келаётган, маънавий бойлигимиз, қадриятларимиздан саналади, - деди тадбирни очиб берган ЎзМТДП Зомин туман кенгаши раиси Ўрозали Бердибеков. – Зеро, болалар ва ўсмирларни ҳар томонлама соғлом, жисмонан бақувват, маънан зукко ва топқир бўлиб улғайишларида ҳар битта миллий ўйинимизнинг ўз ўрни бор. Бугунда унутилиб бораётган қатор миллий ўйинларни кенгроқ тарғиб этиш, ёшларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш фестивалнинг асосий мақсади.

Фестивалда ёшлар гуруҳларга бўлинган ҳолда  овчилик ўйинларидан "Ошиқ-мошиқ”,  "Хаппак тош”, ҳунармандлик ўйинларидан "Ланка”, "Кўз боғлар”, деҳқончилик ўйинларидан "Қўриқчи”, тақлидий ўйинлардан "Ким олади-ё шугинани-ё”, "Хўроз уриштириш”, ҳаракатли ўйинлар туркумига кирувчи "Ҳалинчак”, сўз-ҳаракат ўйинларидан "Оқ теракми - кўк терак”, "Арқон тортишув”, кураш ва у билан боғлиқ ўйинлар сирасига кирувчи "Миллий кураш”, "Елкада кураш”, "Бел олиш кураши”,  чавандозлик ўйинларидан  "Пиёда пойга” каби асрлар элагидан ўтиб келаётган миллий ўйинларда ўзаро беллашдилар.

- Миллий ўйинларимизнинг ҳар бирида мардлик, жасурлик, ростгўйлик ва зукколик талаб этилар экан, - дейди фестивалнинг энг ёш иштирокчиларидан бири Ҳумоюнмирзо Раҳмонов. – Менга айниқса арқон тортишиш, кураш ўйинлари билан бирга, чаққонлик ва топқирлик талаб этиладиган ланка тепиш, кўз боғлаш ўйинлари жуда ёқди. Бу фестивалда мен ўзим ҳали билмаган кўплаб ўйинларни ўрганиб олдим. Энди ўртоқларим билан бўш вақтларимизда ана шу ўйинларни очиқ табиат қўйнида ўйнаймиз.

Фестиваль сўнггида фаол иштирок этган ёшлар партия туман кенгашининг Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Наргиза ШАЙДУЛЛАЕВА
ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz