ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


“Обод қишлоқ” дастури доирасида Дўстликдаги 100 дан зиёд  хотин-қизлар бандлиги таъминланди 07.11.2018

“Обод қишлоқ” дастури доирасида Дўстликдаги 100 дан зиёд хотин-қизлар бандлиги таъминланди


“Обод қишлоқ” дастури доирасида Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида “Мирзачўл тикув мажмуаси”нинг филиали очилиб, 100 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.  


Гулнор Болқиева,

ЎзМТДПдан халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгашига сайланган депутат:

– Бугун хотин-қизлар бандлигини таъминлаш давлат сиёсатининг  устувор вазифаларидан бирига айланди. “Бунёдкор” МФЙда депутатлик фаолияти юзасидан ўтказган кўплаб учрашувларимда маҳалла фаоллари томонидан аҳоли, айниқса хотин-қизларнинг янги иш ўринларига эҳтиёжи борлиги бот-бот таъкидланарди. Маҳалла “Обод қишлоқ” дастурига киритилгач, ҳудуддаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди ва Мирзачўл туманидаги тикувчилик мажмуаси филиали иш бошлаши учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Орадан кўп вақт ўтмай 100 дан ортиқ хотин-қизларни ўз бағрига олган “Мирзачўл тикув мажмуаси” филиали ўз фаолиятини бошлади. Ҳозирда бу ерда буюртма асосида футболкалар ва бошқа турдаги кийим-кечаклар тикилмоқда.

photo_2018-11-06_16-42-03.jpg

– “Обод қишлоқ” дастури ижроси асосида очилган тикув цехи маҳалламиздаги менга ўхшаган 100 нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминлади, - дейди Мадинабону Неъматова. - Шунингдек, ташкилий ишлар юзасидан яна 10 нафар маҳалла фуқароси доимий ишли бўлди. Албатта, бу ишларда депутат Гулнор Болқиеванинг ҳам хизматлари бор. Депутат маҳалладаги ҳар бир хонодонда бўлиб, янги очилажак цехда ишлаш ниятида бўлган хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантирди ва Мирзачўлдаги тикувчилик мажмуасига бориб, дастлабки тикувчилик кўникмаларини эгаллашимизда кўмак берди.


Наргиза ШАЙДУЛЛАЕВА,

ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши матбуот котиби


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz