ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


10.01.2019

Олий таълим муассасаларида ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларга алоҳида квоталар ажратилади


Президентимизнинг 2018 йилда бошлаган ишларимизни мантиқий давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш мақсадида, кириб келаётган янги – 2019 йилга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном берганлигини бутун халқимиз катта кўтаринкилик билан қабул қилди. Ҳозирда кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Давлат дастури лойиҳаси доирасида таълим соҳасини ислоҳ қилиш ва таълимнинг барча йўналишларида улкан вазифалар белгиланганлиги, ёш авлоднинг келажагини янада мустаҳкамлаши билан эътиборлидир.

Юртбошимиз Олий Мажлис палаталарига қилган Мурожаатларида ҳам таълим соҳасига алоҳида тўхталар экан, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш шароитларини яратиш, мактабгача таълим сифатини ошириш, мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга сифатли тайёрлашни тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш, мактабгача таълим муассасаларига педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш механизмини такомиллаштиришдан иборат долзарб вазифалар ҳақида сўз юритди.

Давлат дастури лойиҳасида илгари сурилган таълим муассасаларида уни битириб, юксак ютуқларга эришган номдор шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобига шакллантириладиган битирувчилар жамғармасини ташкил этиш таклифи - бу ўша муассасасининг имкониятлари кенгайиши демакдир. Яъни жамғарма маблағларидан иқтидорли ўқувчи ва талабалар, фаол ўқитувчиларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда иқтидорли ёшлар учун бакалавр босқичини жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасаларида давом эттириш имконияти пайдо бўлади.

Қолаверса, олий таълим муассасасига ўқиш истагида бўлган ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларга алоҳида квоталар ажратиш ва шу квота доирасида тест синовларини ўтказиш йигитларимиз учун ҳам янги имкониятлар яратилишига, Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш истагида бўлган ёшлар сафини янада кенгайишига хизмат қилади. Ватанга содиқ ёшларни тарбиялаш, бошланғич таълим тизимини янада такомиллаштириш йўлини давом эттириш, сифатли таълим хизматлари самарадорлигини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали кадрларни тайёрлаш таълим соҳасидаги энг долзарб вазифалардир.


Сарвар Назарқосимов,
ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz