ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


Онлайн: Жиззах вилоятининг Зомин ва Фориш туманларида экотуризм ривожлантирилади 10.04.2019

Онлайн: Жиззах вилоятининг Зомин ва Фориш туманларида экотуризм ривожлантирилади


Айни дақиқаларда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан Жиззах вилоятида "Туризм тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Унда партия Марказий ва вилоят кенгашлари фаоллари, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, вилоят ҳокимлиги, сайёҳлик фирмалари, меҳмонхоналар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқдалар. 


Нодиржон Мухторов,
ЎзМТДП Марказий кенгаши раиси ўринбосари:

- Бугунги кунда учинчи ўқишга тайёрланаётган ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президаентининг 2018 йил 8 августдаги «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонидан келиб чиқиб, тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун лойиҳасига айлантирилди. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини имкон қадар қисқартириб, улар қонун лойиҳасининг ўзида акс эттирилди. Жумладан, 40 дан ортиқ қонуности ҳужжатларидаги нормалар лойиҳага ўтказилиб, қонун лойиҳаси 26 та моддадан 44 та моддага кўпайди. “Туризм индустрияси”, “Туризм зонаси ва туризм кластери”, “Туроператорлар ва турагентлар, туристлар ва экскурсантлар, гидларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари”, “Туризм соҳаси субъектларининг бирлашмалари”, “Хавфсиз туризм” каби янги боблар билан тўлдирилди.  


- Жиззах вилоятига 2018 йилда ички туризм асосида 780 минг, хориждан 5800 туристлар ташриф буюрган. Вилоятда айни пайтда 22 та меҳмонхона, 3 та тур оператори фаолият кўрсатмоқда. 2019 йилда вилоятда 10 та,  2020 йилда 15 та меҳмонхона қурилиши режалаштирилган. Зомин, Фориш туманларида экотуризмни ривожлантириш чора - тадбирлари кўрилмоқда, - дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Азиз Ғайбуллаев.


Эслатиб ўтамиз, қонун лойиҳасини маромига етказиш жараёнида бир қатор хорижий — АҚШ, Франция, Германия, Италия, Англия, Испания, Россия, Туркия, Грузия, Озарбайжон, Польша, Беларусь, Қозоғистон каби давлатларнинг туризм соҳасидаги қонунчилиги ўрганилиб, таҳлил қилинган. Шунингдек, туризмга алоқадор халқаро шартномалар жумладан, «Халқаро туризм соҳасидаги Манила декларацияси», «Минг йиллик Осака декларацияси» ҳамда халқаро ҳужжатлар яъни, Бирлашган Миллатлар ташкилотининг «Бутун жаҳон туризм ташкилотининг резолюцияси»нинг амалиётда қўлланишига эътибор қаратилган.  


Очиқ мулоқот давом этмоқда


Бизни кузатишда давом этинг!


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz