ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


Отаси ўқиганни бири ўқийди, онаси ўқиганни бари… 18.03.2019

Отаси ўқиганни бири ўқийди, онаси ўқиганни бари…


Ўзбек аёли ҳақида гап кетар экан, аввало, кўз олдимизга она сиймоси гавдаланади. «Аёл, айниқса, унинг маънавий олами ҳақида гапирмаган мутафаккир, куйламаган шоир йўқ. Ўзбек аёлининг маънавияти ҳақида ёзиш нақадар қийинлиги қоғоз билан юзма-юз қолганда яққол билинади. Чунки энг зўр ва таъсирли гаплар айтиб қўйилган. Ўтмишдаги фақат ўз оиласи эмас, балки бутун бошли салтанатлар тақдирини ўзгартириб юборган буюк аёллар ҳақида ҳам қайта-қайта ёзилган. Отаси ўқиганни бири ўқийди, онаси ўқиганни бари… Ҳар қандай миллат даражасини шу миллат аёлининг даражаси белгилайди. Чунки халқ аёлидан баланд бўлолмайди. Негаки, халқ аёлнинг маҳсулидир. Ўзбекдаги: «Алпни ҳам, олимни ҳам она туғади», деган ҳикмат бежиз эмас. Аёлнинг ўзи-ку ҳар қаерда ҳам табиатнинг бир сирли хилқати. Лекин ўзбек аёли бутунлай сирлар пардаси тагида. У дунёдаги кўпгина халқларнинг аёлидан тамомила фарқ қилади. Жамиятимизнинг барча соҳаларида: фанда, ишлаб-чиқариш, спортда илғор, донгдор ва забардаст хотин-қизлар, аълочилар ҳақида сўзлаган нутқлари киритилган китоблар, ўз мардлиги ва жасорати билан тарихда из қолдирган фан, адабиёт, санъат ва маданият вакилалари ҳақида соатлаб ёзиш ва айтиш мумкин. Президентимиз ҳам 8-март “Халқаро хотин қизлар куни” байрами муносабати билан юртимиздаги жамики гўзаллик тимсолларига йўллаган байрам табрикларида ҳам аёллар ҳақида энг чиройли фикрлар билан таъриф этдилар.

ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан ташкил этилган “Аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос олийжаноб қадрият!” мавзусидаги тадбир айни шу табрик мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилди.


Бугунги кунда вилоятимизда ЎзМТДПдан сайланган депутатлар сони 75 нафарни ташкил этса, улардан 26 нафари аёллардир. Бу йилги сиёсий партиялар учун муҳим бўлган сайловларда ҳам хотин-қизлар фаоллигини ошириш партиянинг галдаги устувор вазифаларидан эканлиги қайд этиб ўтилди. Шунингдек тадбирда, ЎзМТДП аъзолари бўлган Оила илмий-амалий маркази директори Гулнора Ҳамроева, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси Бувиражаб Турсунова, “Зулфия” номидаги давлат мукофотининг соҳибалари ҳам Президентимиз табриги, эришган ютуқлари ва тақдирлаш жараёнидаги ҳаяжонларни йиғилганлар билан ўртоқлашишди.

Аёлини қадрлаган халқнинг эртаси буюк бўлади. Фарзандлар таълим тарбиясида, уларни одобли, икромли, элга мунзур бўлиб етишишларида оилада аёлнинг ўрни беқиёс.

Тадбир якунида ЎзМТДП га аъзо бўлиш истагини билдирган 18 нафар хотин-қизга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.



Наргиза Шайдуллаева,
ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz