ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


17.07.2019

Партия Жиззах вилоят кенгашининг ўтган 6 ойлик фаолияти танқидий-таҳлил этилди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилояти кенгашининг XII Мажлиси бўлиб ўтди.

Унда партия Марказий, вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашлари вакиллари, партиядан сайланган депутатлар, партия фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилишда партия вилоят кенгашининг 2019 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти якунлари ва иккинчи ярим йилликдаги фаолиятининг асосий йўналишлари, жорий йилнинг декабрь ойида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш партия ҳудудий ва маҳаллий кенгашларининг навбатдан ташқари Конференцияларини ўтказиш каби масалалар муҳокама этилди.

Мажлисда давлатимиз раҳбарининг сиёсий партиялар фаолияти ҳақида билдирган фикрларидан келиб чиқиб, авваламбор “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ғоявий ва мафкуравий дастурларини такомиллаштириш борасида аниқ вазифалар белгиланди. Мамлакатимиз ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларга партиянинг позициясини билдириш ва уни кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтириш, чиқишларни кўпайтириш чоралари кўрилди.

dfsdf.jpg

Таъкидланганидек, истиқлол йилларида мамлакатимизда сиёсий партияларнинг юртимизда кечаётган чуқур ўзгариш ва янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этиши учун барча ҳуқуқий асос ва имкониятлар яратилди. Сиёсий партиялар эндиликда ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланишлари лозим. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам жамиятда ўз ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, кенг жамоатчилик эътиборини қозониш йўлида дастурий мақсадлари ва сайловолди Платформасидан келиб чиққан ҳолда фаолият олиб бормоқда.

2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида ЎзМТДП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгашининг маҳаллий партия ташкилотлари томонидан жами 207 та турли тадбирлар ташкил этилган. Партияга аъзолар сони эса 2019 йилнинг иккинчи чораги якунларига кўра, 1332 нафарга ортиб, бугунги кунда 15152 нафарни ташкил этганлиги, шунингдек, 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида бошланғич партия ташкилотлари сони 307 тани ташкил этган бўлса, 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида бошланғич партия ташкилотлари сони 329 тага етган. Яъни 2019 йилнинг иккинчи чораги якунларига кўра, бошланғич партия ташкилотлари сони 22 тага ортган.

Эътироф этилганидек, аҳолининг сиёсий билим ва савиясини ошириш, фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, электорат манфаатларини таъминлаш, шу билан биргаликда, партия сафини сиёсий етук, ташаббускор, ғояларимиз рўёбига ишонган фуқаролар билан тўлдириб бориш ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши олдида турган устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

photo_2019-07-17_16-01-05.jpg

2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида жисмоний ва юридик шахслардан тушган  мурожаатлар сони 559 тани ташкил этди.

Мурожаатлар таҳлил этилганида,  бандлик масаласида 87 та, коммунал соҳада 51 та, уй-жой  ва ер масаласида 72 та, ижтимоий масалалар ва соғлиқни сақлашда 68 та, банк кредит масаласи 79 та, қолгани бошқа масалаларда 79 та мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаат қилиб келган шахсларнинг 175 нафарига тушунтиришлар берилган, 186 та мурожаат тегишлилиги бўйича ҳал этиш мақсадида тегишли ташкилотларга юборилган бўлса, 196 та мурожаат ижобий ҳал этилган.

Айни пайтда халқ депутатлари вилоят Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган 13 нафар, туман ва шаҳар Кенгашларида эса 60 нафар депутат фаолият олиб бормоқда.

Депутатларимиз 2019 йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида мутасаддиларга жами 300 маротаба депутатлик сўровиларини йўллаган. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 99 тага кўп деганидир.

photo_2019-07-17_15-45-16.jpg

Жами депутатлик сўровларидан 202 таси ижобий ҳал этилган, қолган мурожаатлар юзасидан ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Аммо бу йўналишда етарлича эътибор бермаётган туманлар ҳам йўқ эмас. Жумладан, 6 ой мобайнида халқ депутатлари Зомин, Ғаллаорол, Зафаробод, ва Фориш Кенгашлари депутатлари томонидан бошқа туманларга нисбатан камроқ депутатлик сўровлари юборилган.

Партия гуруҳи аъзолари ташаббуси билан халқ депутатлари Кенгаши йиғилишларида мансабдор шахсларнинг 66 марта ҳисоботи тингланди.

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги доимий комиссиялар томонидан ўтказилган йиғилишлар кун тартибига партиядан сайланган депутатлар томонидан 60 та масала киритилди. Бу йўналишда 2018 йилда 39 та масала киритилган эди.

Ҳисобот даврида маҳаллий Кенгаш сессиялари кун тартибига жами 11 та ташаббус-масалалар киритилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Тадбирда партия фаолиятини ривожлантириш, ташкилот ва гуруҳларнинг ҳамкорлигини кучайтириш, бошланғич партия ташкилоти фаолиятини янада кенгайтириш, етакчиларнинг сиёсий билим ва малакасини ошириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Мажлисда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилоят кенгашининг 2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш бўйича Йўл харитаси қабул қилинди.

Кенгаш йиғилиши сўнгида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.



Ирода Муродова,
ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши
девони бош мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz