ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


"Саъд ибн Абу Ваққос" да зиёратчилар учун барча шароитлар яратилган, аммо... 05.10.2018

"Саъд ибн Абу Ваққос" да зиёратчилар учун барча шароитлар яратилган, аммо...

Бугунги кунда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, шу орқали мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш муҳим вазифалардан саналади.

Қадим ва новқирон тарихга эга бўлган Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ҳам ўзининг муқаддас қадамжолари билан сайёҳларни ўзига жалб этиб келмоқда. Туманда 56 та маданий мерос объектлари рўйхатга олинган. Улар орасида Саъд ибн Абу Ваққос зиёратгоҳи алоҳида ўрин тутади.

Жиззах воҳаси тарихидан ўрин олган мазкур зиёратгоҳ Ғаллаорол туманининг Авлиё қишлоғида жойлашган бўлиб, у икки қисмдан иборат. Зиёратгоҳнинг юқори қисми – кўлбўйи ҳудуди шифобахш ва муқаддас булоқлари, бир-биридан гўзал ва мафтункор гўшалари, ўзига хос фусункор табиати, бетакрор манзаралари билан ҳар қандай киши дилини масрур этади. Қадамжони пастки қисми – кўҳна масжид ва хилхонаси билан эътиборга молик.

Масжид биноси ХIХ асрда жиззахлик ўз даврининг моҳир бинокорлари – уста Комил, уста Қобил, уста Зуҳур ва уста Мирзиёлар томонидан бунёд этилган. У шарқона услубда бунёд этилганлиги билан ҳар қандай зиёратчининг эътиборини тортади.

Бинодаги ганчкорлик ишлари ўта маҳорат билан бажарилган. Унинг шифтидаги ранг-баранг нақшлар бир пайтлар моҳир наққош сифатида донг таратган Мирзо Зоид ва уста Бобожонлар ҳақиқатдан ҳам ўз касбининг моҳирлари бўлганлигидан далолат беради. Улкан меҳнат ва юксак маҳорат маҳсули бўлган нақшлар бизнинг кунларимизгача ҳам ўз оҳорини йўқотмаган.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Хўш, кўп йиллик тарихга эга бу зиёратгоҳ бугунги кун талабларига жавоб берадими, зиёратгоҳга хорижий туристлар ташриф буюрадими? Улар учун қулай муҳит яратилганми?

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Ғаллаорол тумани Кенгаши томонидан мазкур зиёратгоҳнинг бугунги кундаги ҳолати ўрганилди.

oypy87.jpg

- Зиёратгоҳда ошхона ва ҳожатхонанинг гигиена талабларига тўлиқ жавоб бермаслигини ҳисобга олмаганда, зиёратчилар учун барча шароитлар яратилган, - дейди партия туман кенгаши етакчи мутахассиси Ж.Раббимов. -  Аммо маҳаллий зиёратчиларнинг аксариятида зиёрат маданияти етишмайди. Улар чиқиндиларини дуч келган жойларга ташлаб кетишмоқда, бу эса зиёратгоҳнинг янада ифлосланишига олиб келмоқда.  

Маданий мерос объектларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.


Акбар Абдурахмонов,

 ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши етакчи мутахассиси 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz