ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


Ҳудудларда туристик зоналар ва туристик кластерларни ташкил этишнинг аҳамияти 10.04.2019

Ҳудудларда туристик зоналар ва туристик кластерларни ташкил этишнинг аҳамияти

Аввал хабар берганимиздек, бугун Жиззах шаҳрида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда партия Жиззах вилояти ташкилоти томонидан «Туризм тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси мамлакатимизнинг халқаро ижобий имиджини шакллантиришда туризмни самарали восита деб билади ва уни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади. Туризм Ўзбекистон халқининг ноёб маънавий бойлиги ва тарихий меросини тарғиб этишда муҳим аҳамиятга эга. Туризм иқтисодиётнинг янада ривожланишини тезлаштирувчи омил сифатида иқтисодий ва ижтимоий муаммолар ечимига, қўшимча иш ўринлари яратилишига, аҳоли бандлигини таъминлашга ҳамда инфратузилманинг ривожланишига хизмат қилади.

Тадбирда таъкидланганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиз туристик салоҳиятини юксалтириш, соҳа фаолиятини халқаро талаблар даражасида такомиллаштириш ва ривожлантириш борасида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда миллий туризмни ривожлантириш, унинг қонуний асосларини такомиллаштириш мақсадида «Туризм тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. 


Очиқ мулоқотда партия Марказий кенгаши раиси ўринбосари, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Нодир Мухторов таъкидлаганидек, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини имкон қадар қисқартириб, улар қонун лойиҳасининг ўзида акс эттирилмоқда. Хусусан, Қонун лойиҳасининг 3-моддасидаги асосий тушунчалар такомиллаштирилди. Мазкур модда «инструктор-йўлбошловчи», «туристик маҳсулот» ҳамда «туристик маҳсулот буюртмачиси», «ихтиёрий туризм», «жойлаштириш воситаси», «туристик йўналиш», «экскурсиячи», «йўриқчи-йўлбошловчи» каби бир қатор янги тушунчалар киритилган бўлса, «туризм», «турист», «гид», «тур», «туристик ваучер» каби атамалар янада аниқлаштирувчи таҳрирга айлантирилди.

Шу билан бирга, қонун лойиҳасида туризм фаолиятини ташкиллаштиришни таъминлайдиган туризм корхоналари — туризм операторлари, туризм агентликлари, экскурсия ташкилотлари, туризм фирмалари туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи фақат лицензия асосида олиб борилиши белгилаб қўйилмоқда. Бу билан қонуний тартибда туризм фаолиятини ташкил этиш истагида бўлган исталган юридик ёки жисмоний шахс мазкур лицензия асосида эркин равишда фаолият юритиши имконияти яратилади.

Қонун лойиҳсини маромига етказиш жараёнида бир қатор хорижий давлатлар — АҚШ, Франция, Германия, Италия, Англия, Испания, Россия, Туркия, Грузия, Озарбайжон, Польша, Беларусь, Қозоғистон каби давлатларнинг туризм соҳасидаги қонунчилиги ўрганилиб, таҳлил қилинди. Шунингдек, туризмга алоқадор халқаро шартномалар жумладан, «Халқаро туризм соҳасидаги Манила декларацияси», «Минг йиллик Осака декларацияси» ҳамда халқаро ҳужжатлар яъни, Бирлашган Миллатлар ташкилотининг «Бутун жаҳон туризм ташкилотининг резолюцияси»нинг амалиётда қўлланишига эътибор қаратилди.


Азиз Ғайбуллаев,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи 

- Жиззах вилоятига 2018 йилда ички туризм асосида 780 минг, хориждан 5800 туристлар ташриф буюрган. Вилоятда айни пайтда 22 та меҳмонхона, 3 та тур оператори фаолият кўрсатмоқда. 2019 йилда вилоятда 10 та,  2020 йилда 15 та меҳмонхона қурилиши режалаштирилган. Зомин, Фориш туманларида экотуризмни ривожлантириш чора - тадбирлари кўрилмоқда. Қонун лойиҳасида ҳудудларда туристик зоналар ва туристик кластерларни ташкил этиш назарда тутилаётгани муҳим аҳамиятга эга. Бу билан биз мамлакатимизга кўплаб инвесторларни жалб қилиш, сайёҳлик марказларини кўпайтиришга муваффақ бўламиз.


Очиқ мулоқотда партия фаоллари, депутатлар ва соҳа мутахассисларидан Сарвар Назарқосимов, Ғайрат Қодиров,  Абдуғофур Маматов,  Ҳасанбой Аҳмедовлар сўзга чиқиб, қонун лойиҳасига таклифларини билдирдилар.  


ЎзМТДП Марказий кенгаши
Ахборот хизмати


 

 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz