ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


Хайрли акция маънавият ва маърифат ривожига хизмат қилади 02.04.2019

Хайрли акция маънавият ва маърифат ривожига хизмат қилади

Эҳтимол тарихда қолиш осондир, бироқ тарих қолдириш мушкул. Бугун юртимиз бўйлаб Президентимиз ташаббуслари билан бошланган “Китоб ҳадя” акцияси ҳам тарих зарварақларидан жой олса ажаб эмас. Одамлар ким ўзарга баланд биноли уйлар қуришни, машиналарнинг ҳам энг олди маркаларини минишни ва “бутун маҳаллага шов-шув бўладиган” тўйлар ўтказишни урф қилган бир вақтда “Китоб ҳадя” акцияси ҳам жудаям оммалашиб бормоқда. Балки бу акцияда ҳам “ким ўзарга” мусобақа ташкил этилсада, ҳадя этиладиган китоблар сони ортиб бораверса... бунинг ижобий натижаси ўлароқ мактаблардаги кутубхоналар фонди бадиий адабиётлар билан бойиб бораётганлигидир. Ушбу ҳайрли акцияга ЎзМТДП ташкилотлари фаоллари ҳам ўз ҳиссалари қўшиб, ўзлари таҳсил олган мактабларга китоблар туҳфа этишмоқда.

- Китоб тарғиботи ва китобхонлик маданиятини юксалтиришдек муҳим маънавий-маърифий масала давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда, дейди, ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси Сарвар Назарқосимов. - Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган акцияга ўз ҳиссамизни қўшиш мақсадида биз ҳам ташаббусни бошлаб юбордик. Ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш масаласи бугун ҳар қачонгидан долзарб аҳамият касб этмоқда. Ушбу ташаббуснинг бажарилиши ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш ва ижодий фаоллигини ривожлантиришга хизмат қилса ажаб эмас.

ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси ҳам шахсий кутубхонасидаги жаҳон ва ўзбек адабиётига тегишли энг сара дурдона асарлардан ўзи таҳсил олган Ш.Рашидов туманидаги 31-мактаб кутубхонаси учун 40 дона китоб ҳадя этган бўлса, вилоят миқёсида бу рақамлар сони 1000 дан ортиқ эканлигини кўрсатмоқда. “Китоб ҳадя” акцияси Жиззах вилоятининг барча партия туман, шаҳар кенгашлари вакиллари ва депутатлари томонидан давом эттирилмоқда.

ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши ахборот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz