ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


“Хизмат-беминнат” лойиҳаси ёшлар маънавиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда  24.04.2019

“Хизмат-беминнат” лойиҳаси ёшлар маънавиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда

Бугунги кунда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси   Марказий кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “Хизмат-беминнат” лойиҳаси ёшларда ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларни шакллантиришга, уларни қонунлар, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тарбиялашга кўмак бериши билан алоҳида аҳамиятга эгадир. Айниқса, мазкур курсларда ўғил-қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва касб-ҳунар ва таълимга йўналтириш, уларнинг ишга жойлашиши ва бандлигини таъминлаш учун имкониятлар яратилганлигидан барча бирдек мамнун.

Жиззах шаҳрида ҳам мазкур лойиҳанинг доимий фидойиларидан бири бўлган Сардор Ўсаров ташаббуси билан 2018-2019 ўқув йилида янги ўқув курслари ўз фаолиятини бошлади. Ва куни кеча ушбу ўқув марказининг очилишига бағишланган учрашув ташкил этилди. Ўтган йилги мавсумда ҳам Жиззах шаҳридаги 9-мактабда ташкил этилган ўқув-курсларида 23 нафар уюшмаган ёшлар жалб этилган бўлиб, унда ҳам биринчилардан бўлиб ихтиёрий дарс бериш истагини билдирган Жиззах давлат педагогика институти ўқитувчиси Сардор Ўсаров раҳбарлик қилган ва 13 нафар ёшлар юртимиздаги турли олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган эди.

-Ёшлар орасида истеъдодли, билимли ва изланувчан ўғил-қизлар кўпчиликни ташкил қилади. Аммо, баъзиларида ўқиш имконияти бор, баъзиларда эса афсуски имкониятлар чекланган. Мен ўзим кўпдан буён шу каби муаммоларнинг ечимини излардим. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур лойиҳани шахсан мен катта қизиқиш билан қарши олдим. Уюшмаган ёшларни бирлаштириб, уларга таълим беришни мақсад қилгандим. Бу маақсадимни амалга оширишда партиянинг хизмати катта бўлди,- дейди Сардор Ўсаров.

-Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан 2018 йил “Хизмат-беминнат” лойиҳасида ташкил этилган ўқув курсларида биринчилардан бўлиб бепул таҳсил олгандим ва давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиндим, - дейди Динара Абдуллаева. – Биз каби ёшларнинг Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси кўмагида эришган натижаларимиздан хабар топган ота-оналар ва ўқувчи-ёшларнинг лойиҳага бўлган қизиқиши янада ортмоқда. Ташаббускор партия фаолларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

 

Наргиза Шайдуллаева
ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши Матбуот котиби


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz