ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


01.05.2019

ЎзМТДП депутати ўзи таҳсил олган мактабга китоблар ҳадя қилди


Жорий йилнинг 19 март куни ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз томонидан илгари сурилган китобхонликни ривожлантириш орқали фарзандлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиш ва ҳар бир раҳбарнинг ўзи ўқиган мактаби кутубхонасига китоблар совға қилиши борасидаги эзгу ташаббусга ЎзМТДП фаоллари ҳам лаббай деб жавоб бердилар.

Бугун юртимиз бўйлаб давом этаётган “Китоб ҳадя” акциясида партия вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқдалар, хусусан партиянинг Жиззах вилоят кенгаши фаоллари ва депутатлари ҳам.

- Ақл қалъаси бўлмиш китобнинг шахс камолотидаги ўрни беқиёсдир. Ана шу беқиёсликни таъминлаш борасида Президентимиз ташаббуслари билан бошлаб берилган ушбу хайрли акцияга биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшишни истадик, - дейди халқ депутатлари Ш.Рашидов туман Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Мирҳамид Орипов.

photo_2019-04-29_09-51-53.jpg

Депутат тумандаги ўзи таҳсил олган 19-умумтаълим мактабига китоблар ҳадя қилди.

Инсон камолотга эришиш учун, аввало, илк сабоқларини мактабда бошлайди. Шундай экан, бу – муқаддас даргоҳда таҳсил олаётган баркамол авлоднинг маънан етук бўлиб тарбия олишида ҳадя этилган китобларнинг ҳам салмоқли ҳиссаси бўлиши тайин!


ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши ахборот хизмати

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz