ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Жиззаx вилояти


ЎзМТДП кўмаги билан саритепаликларга 200 та суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди 27.02.2019

ЎзМТДП кўмаги билан саритепаликларга 200 та суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди


ЎзМТДП Жиззах вилоят ва Дўстлик туман кенгашлари томонидан тумандаги “Саритепа” қишлоқ фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Унда ҳудуд аҳолисининг кўплаб муаммолар кўриб чиқилди.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашув давомида маҳаллада газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар борлиги аниқланди.

IMG_2112.JPG

IMG_2105.JPG

“Саритепа” ҚФЙ газ тармоқларидан бирмунча узоқда жойлашган ҳудуд ҳисобланади. 4131 нафар аҳоли истиқомат қилаётган ушбу маҳалла учун суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилиши кўзда тутилган. Аммо ишлар тизимли йўлга қўйилмаган. Аҳолига газ баллонларини етказиб беришда тез-тез узилишлар ва тушунмовчиликлар кузатилмоқда. Маҳалла аҳлининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган ушбу муаммо партия вакиллари томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилиб, ҚФЙ аҳолиси учун 200 та газ баллонлари етказилди ва аҳолини газ баллонлари билан узлуксиз таъминлаш борасидаги муаммолар бартараф этилди.

IMG_2183.JPG

IMG_2174.JPG

Эътиборлиси, ўтказилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатларининг аксарият қисми жойида ўзининг ижобий ечимини топди, айрим мурожаатлар юзасидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориладиган бўлди.

 


Санжар ҚУРОЛОВ,
ЎзМТДП Дўстлик туман кенгаши раиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz