ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Фарғона вилояти


Халқ манфаатларини ҳимоя қилиш – олий саодат 10.07.2019

Халқ манфаатларини ҳимоя қилиш – олий саодат


Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар инсон манфаатларини таъминлаш, халқнинг дарди, ташвиши ва муаммоларини бартараф этишга хизмат қилаётганини шу юртнинг ҳар бир фуқароси чуқур ҳис этиб, тўлақонли англамоқда.

Бугунги кунда аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш ҳар бир давлат ва жамоат ташкилотларининг муҳим вазифасига айланди.

Хусусан, ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши томонидан ҳам фуқаролар қабулларининг ташкил этилиши ва партиянинг жамоат қабулхоналарига, сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилган бўлиб, ҳар бир туман ва шаҳар кенгашлари ва депутатлари доимий равишда мурожаатлар юзасидан ўрганишларни амалга ошириб келмоқда.

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш юзасидан партия вилоят кенгаши ва маҳаллий партия ташкилотлари томонидан мурожаатлар белгиланган тартибда рўйхатга олинади. Тегишлилиги бўйича масъул ташкилотларга мурожаат этилади ва ижроси назоратга олинади.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида партия ташкилотларига 363 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 66 таси бандлик масаласи, 21 таси коммунал соҳа, 49 таси уй-жой ва ер масаласи, 9 таси иш ҳақи ва пенсиялар, 126 таси ижтимоий масалалар ва соғлиқни сақлаш, 78 таси банк кредити ва 14 таси бошқа масалаларга оид муаммолар тўғрисидаги мурожаатлардир. Мазкур мурожаатлар вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари, партия ташкилоти раисларининг амалга оширган чора-тадбирлари натижасида 272 таси ижобий ҳал этилди, 49 таси тегишли ташкилотларга юборилди ва ижроси назоратга олинди, 42 таси бўйича эса мурожаатчига тушунтирилди.

Фарғона тумани, “Обод” МФЙ, Нурафшон кўчаси, 79-уйда яшовчи Раҳимов Музаффар Ботиржон ўғли катталар учун ногиронлар аравачаси билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Туман кенгаши депутати О.Раҳмонов бу масала бўйича Фарғона тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.К.Мамажоновга депутатлик сўрови юборди. Натижада фуқаро ногиронлик аравачаси билан таъминланди.

Бувайда тумани, “Тепалик” МФЙ, Намуна кўчаси, 100-уйда яшовчи фуқаро Акбаров Саминжон савдо дўконининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга амалий ёрдам сўраб оғзаки мурожаат қилди. Халқ депутатлари туман кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Ш.Долимов томонидан Бувайда туман Ер-ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи А. Йўлдошевга депутатлик сўрови юборилди. Масала ижобий ҳал бўлди ва фуқаро С.Акбаровнинг савдо дўконига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳоким қарори қабул қилинди ва кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди.

Қува туманида яшовчи Ҳамрабоев Обиджон оёғида варикоз касаллиги билан азият чекаётганлиги, операция қилиш ва муолажалар учун маблағи йўқлиги сабабли амалий ёрдам сўраб оғзаки мурожаат қилди. Мурожаат жойида ўрганилиб, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати, малакали жарроҳ М.Арслоновга хабар қилинди. Депутат кўмагида фуқаро бепул операция қилинди.

Халқ манфаатларини ҳимоя қилиш – энг олий саодат. Партия ташкилотлари ва депутатлар бугун жойларда аҳоли билан юзма-юз мулоқот ва уларнинг мурожаатларига ана шундай эзгу ақидага амал қилган ҳолда ёндашмоқдалар.

 


Нигорахон ҚАМБАРОВА,
ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши
Девони етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz