ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Фарғона вилояти


16.07.2019

Фарғоналиклар ишонч билдириб сайлаган партия депутатлари фаолиятига назар


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси дастурий мақсад ва вазифаларини самарали амалга ошириш, партия электорати манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда Маҳаллий кенгашларига сайланган депутатларнинг фаолияти алоҳида аҳамиятга эгадир.

Айни кунда Фарғона вилояти бўйича ЎзМТДПдан вилоят ва маҳаллий вакиллик органларига сайланган 80 нафар депутат фаолият кўрсатиб, самарали депутатлик назоратини амалга ошириб келмоқдалар.

Ўтган ярим йиллик фаолият таҳлил қилинса, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессиялари кун тартибига 15 та масала киритилган бўлиб, кенгашларнинг тегишли қарорлари қабул қилинган.

Мамлакатимизда кечаётган демократик ўзгаришларнинг замонавий босқичида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳларининг жойларда қонунлар ва ҳукумат қарорлари ижроси устидан депутатлик назоратини амалга ошириш борасида жорий йилнинг ярим йиллиги давомида жами 168 та депутатлик сўровлари (шундан 156 таси фуқаролар мурожаатлари асосида) тегишли ташкилотларга йўлланган. Мутасаддиларга юборилган жами 168 та депутатлик сўровларидан 147 таси ижобий ҳал этилган. 21 та депутат сўровини ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда. 1 та депутат сўровига жавоб қайтарилмаган.

Шунингдек, ҳисобот даврида вакиллик органларидаги депутатлик бирлашмалари ташаббуси билан 35 нафар мансабдор шахснинг ҳисоботи тингланди.

Партия гуруҳи ташаббуси билан доимий комиссиялар йиғилишларида 31 та масала муҳокама қилиниб, доимий комиссиялар қарори қабул қилинишига эришилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 тага кўпайган.

Депутатлик бирлашмалари томонидан аслида бундан ҳам кўпроқ ишлар қилиш мумкинмиди? Ҳа, албатта. Афсуски, вакиллик органларида ўзининг ваколатларини англамайдиган, ё бунга лаёқатсиз туман ва шаҳар партия кенгаши раисларининг “беш йиллик оғироёқ карвон”ига айланган айрим депутатлар имкониятидан фойдаланиб бўлмаяпти. Бу бор гап. Бирма-бир таҳлил қилсак, мавжуд туман ва шаҳар депутатларининг қарийб 22 фоизи ёки ҳар тўртинчи депутат фаолияти суст, қониқарсиз. Ҳатто, айримлари “депутат сўрови”, “доимий комиссияга ташаббус”, “сессия кун тартиби бўйича муносабат” - деган тушунчаларни, ўзига сингдирмаган.

Маҳаллий Кенгашлардаги баъзи партия гуруҳлари ва уларнинг аъзолари фаолиятида мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги, ҳудуднинг муаммоларини ҳал этишда уларнинг таъсири сезилмаётганлигини кузатишимиз мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, депутатлар томонидан йўлга қўйилаётган амалий ишлар ўз навбатида партиянинг жойлардаги мавқеини янада мустаҳкамлаш, муаммоларга ечим топиш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, белгиланган дастурий мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этмоғи лозим. Халқ ишонч билдириб сайлаган депутатлар доимо фаол бўлиши ва халқ дарди билан яшаши керак. Депутатларнинг асл муддаоси эса ўз хизмати билан халқимизни рози қилишдир.

 

 

Муроджон ҚЎЛДОШЕВ,
ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz