ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Фарғона вилояти


28.08.2019

"Хизмат – беминнат" лойиҳасида таълим олган ёшларга талабалик бахти насиб этди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг “Хизмат – беминнат” лойиҳаси ёшларнинг ижтимоий жиҳатдан шаклланиши, интеллектуал, ижодий, жисмоний салоҳияти камол топишига кўмаклашиш ва шарт-шароитлар яратишга хизмат қилмоқда.

Фарғона вилоятида мазкур лойиҳа асосида турли йўналишларда 43 та бепул ўқув-курслари ташкил этилиб, уларда 175 нафар ёшларга фанлар бўйича бепул таълим бериш ва  касбга йўналтириш йўлга қўйилган.

Айни кунларда лойиҳа доирасида билим олган кўплаб ёшлар муваффақиятли натижаларга эришмоқдалар. Уларга беминнат таълим бераётган устозларимиз эса шогирдлари ва ўқувчилари эришган ютуқларидан мамнун.

Бахтиёр ТЎЙЧИЕВ,
Риштон тумани, “Ар-Рошидоний” ўқув маркази
тарих фани ўқитувчиси:

- "Хизмат – беминнат"  лойиҳасида 2018 йилдан буён иштирок этиб, ёшларга таълим бериб келмоқдаман. Йиллар давомида бириктирилган ўқувчиларимга ўз билимларимни ва кўрсатмаларимни улашдим. Устоз учун энг катта бахт шогирдининг эришган ютуғини кўришдир. Ўқувчиларим қаторида тиришқоқлиги билан ажралиб турган Одина Махмудованинг Андижон давлат университети Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши талабаси бўлганлиги менга ўзгача завқ берди. Кўплаб ёшларни иқтидорини сайқаллашда беминнат билимларимни беришдан чарчамайман.

photo_2019-08-27_16-30-27.jpg

 

Маликахон КОМИЛОВА,
музей ходими:

— Қизим Мадина Зокирова болалигидан хорижий тилларни ўрганишга жуда қизиқар ва шу йўналишда ўқишни ният қилган эди. 2017-2018 ўқув йилида бўлиб ўтган синов имтиҳонларида яхши натижага эриша олмади. ЎзМТДП томонидан ёшлар учун бепул ўқув курслари ташкил этилганлигини эшитиб, вилоят партия ташкилотига мурожаат қилдик. Қизим “Хизмат — беминнат” лойиҳаси асосида инглиз тили ва она тили ўқув курсида таҳсил олди. Натижада Ўзбекистон  Жаҳон тиллари университети Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили йўналишига 165.0 балл тўплаб, шартнома асосида ўқишга қабул қилинди. Фарзандининг талаба бўлишини истовчи, аммо фанлардан қўшимча тайёрлантиришга моддий жиҳатдан имконияти етарли бўлмаган ота-оналар партиянинг ушбу лойиҳасидан самарали фойдаланса айни муддао бўлади.

photo_2019-08-27_15-18-24.jpg

Ушбу лойиҳа амалий натижалари билан қувонарлидир.Таълим йўналиши бўйича  3 йил мобайнида ёшларимизнинг 11 нафари талаба бўлди. Спорт йўналишида ҳам кўплаб ёшлар вилоятимиз шаънини Ўзбекистон бўйлаб ҳимоя қилмоқдалар. Тўғри, баъзилар учун бу рақамлар майда статистика бўлиши мумкин, бироқ бу ёшлар ортидан ўнлаб, юзлаб ёшларнинг эргашиши бизнинг мақсадимизнинг асл моҳиятидир. Бу йигит-қизларга беминнат таълим бераётган устозлар эса шогирдлари ва ўқувчилари эришган ютуқларидан мамнун.

 

Ҳурматли Ёшлар!

“Миллий тикланиш” демократик партияси ёшларнинг ўз мақсадлари ва имкониятларини юзага чиқаришда ҳамиша кўмакдошдир.

Сизнинг орзуйингиз бизнинг мақсадимиз. Мақсадингиз йўлидаги барча эзгу ишларингизни қўллаб-қувватлашга биз тайёрмиз!

 


Ҳуснияхон ШЕРМАТОВА,
ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши
Ёшлар масалалари бўйича етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz