ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Фарғона вилояти


Аёл – миллат овози 22.08.2019

Аёл – миллат овози


“Аҳмад ал-Фарғоний” номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “Аёл – миллат овози” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ташкил этилган очиқ мулоқотда партия фаоллари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Маънавият-маърифат маркази вилоят бўлими, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, Эксперт гуруҳи аъзолари иштирок этди.

Очиқ мулоқотда партиянинг дастур ва мақсадларидан келиб чиқиб 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси лойиҳасида хотин-қизлар масалалари ва улар олдида турган вазифалар муҳокама этилди.

Тадбирни партия вилоят кенгаши раиси Ҳурсаной Исломова очиб бериб, айни кунда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган миллий қонунчилик ижросини таъминлаш муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади. Шунингдек, "Миллий тикланиш" демократик партиясининг дастурий вазифаларига хотин-қизлар йўналишида салмоқли ва айнан сайловчилар кутаётган таклифлар тақдим этилишига ишонч билдириб, жамиятда нима учун аёлларнинг фаоллигини ошириш лозимлигига алоҳида урғу берди.

Маълумки, ўтган давр мобайнида “Миллий тикланиш” демократик партияси “Аёллар қаноти” томонидан барча даражадаги депутатлар иштирокида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аёлларга янада қулайроқ меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш, халқнинг дардини чуқурроқ ҳис қиладиган қатлам сифатида партия фаолиятига кенгроқ жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Очиқ мулоқотда сўз олган ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши раиси ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Нодирахон Ортиқова, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Фарғона вилояти бошқарма бошлиғи, Олий Мажлис Сенати аъзоси Комилахон Кавланова, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, Бағдод тумани халқ таълими бўлими мудираси Тўлқиной Тожиева, Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон халқ артисти Ёрқиной Ҳатамова, партиянинг эксперт гуруҳи аъзоси Мавлудахон Алимовалар партия Сайловолди платформаси ва унда белгиланган вазифалар хусусида тўхталиб, бўлажак сайловларда партия томонидан муносиб номзодларни кўрсатиш, элим, юртим деб ёниб-яшаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида гапирдилар.     

Тадбир якунида иштирокчилар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси дастури ва 2020-2025 йилларга мўлжалланган Сайловолди платформаси лойиҳаси бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, таклиф киритдилар.

Шунингдек, ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши томонидан ташаббускор, ташкилотчи ва фаол хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди. Партия сафида бўлиш истагини билдирган бир гуруҳ вилоятнинг фаол хотин-қизлари партия сафига қабул қилинди.

 

 

Муҳаббатхон ЖЎРАЕВА,
ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши
 девони етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz