ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Фарғона вилояти


Бола қувонса, дунё кулади 24.05.2019

Бола қувонса, дунё кулади

Дунёда болажонлар кулгисию шўх-шодон қийқириғидан-да беғубор нарса бўлмаса керак. Осмон мисол мусаффо, тим қора кўзларини сизга қадаганча, бийрон тилда тинмай савол бераётган, мурғак қалби билан оламдаги ажойиботларни ўрганишга, мушоҳада қилишга уринаётган болакайларнинг нурли чеҳрасига боққан ҳар қандай инсон ҳаёт ташвишларини унутади. Фарзандининг саодатли ва бахтиёр дамларини мудом кўриб яшаш ҳар бир инсон умрининг асосий мазмунидир.

Дунё бўйлаб 1 июнь - Халқаро болалар куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу кунда турли-туман қувноқ ва маданий оммавий тадбирлар, спорт мусобақалари, концертлар, эътиборга муҳтож болалар учун хайрия акциялари уюштирилади.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан болалар кунига бағишлаб, вилоят қўғирчоқ театри билан ҳамкорликда Фарғона шаҳридаги Имконияти чекланган болалар мактаб-интернати тарбияланувчиларига байрам кайфиятини улашиш учун “Карвонсарой” номли театр томошаси намойиш этилди.

IMG_1999.JPG

Спектаклда эзгуликни тараннум этувчи, тафаккур тарзини янада бойитишга йўналтирилган қисқа-қисқа томошалар қўйилди. Ҳар бир эртак қаҳрамонлари акс этган образлар ўқувчиларни эзгуликка етаклади. Актёрларнинг қўғирчоқларни маҳорат билан ўйнатишлари ўқувчиларнинг олқишига ва ҳайратига сазовор бўлди.

- Ҳар бир инсоннинг у хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин ўз ҳақиқати ва дунёси бор. Ана шу оламни бойитиш, таассуротларини ижобий томонга ўзгартиришда театрларнинг ўрни беқиёс, - дейди вилоят қўғирчоқ театри директор ўринбосари Шерзод Ҳакимов. - Болажонлар учун намойиш этилган “Карвонсарой” спектаклида ақл билан иш юритиш, ёлғон гапирмаслик, мақтовларга учмаслик, кибрланмаслик, меҳр-оқибатлилик, дангасалик қилмаслик, бепарво бўлмаслик каби фазилат ва ғоялар илгари сурилган.

Шунингдек, болажонларнинг истироҳат боғига уюштирилган сайрлари ҳам уларга бир олам қувонч улашди.

IMG_1970.JPG



Ҳуснияхон ШЕРМАТОВА,
ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши
Ёшлар масалалари бўйича мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz