ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Фарғона вилояти


Фарғонада “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусидаги семинар-тренинг ташкил этилди 26.08.2019

Фарғонада “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусидаги семинар-тренинг ташкил этилди


Сайловлар – мамлакат ва жамият ҳаётида муҳим ўрин тутувчи сиёсий жараён ҳисобланади. Давлатнинг нечоғли демократик принципларга амал қилаётганлигини кўрсатувчи мезон ҳам сайловдир. Шу боис, мамлакатимизда декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларнинг ҳар қачонгидан ҳам очиқ, ошкора ва шаффоф ўтишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси янада такомиллаштирилди ва бу борадаги ислоҳотлар чуқурлаштирилди. Янгидан такомиллашган Сайлов кодексидаги янгиликларни кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда унинг юксак савияда ўтишини таъминлашда ўз номзодларини илгари суриб, муваффақият қозонишга интилаётган сиёсий партия ходимларини етарлича билим ва малакага эга бўлишлари учун семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

_MG_3584.JPG

Партия Фарғона вилоят кенгаши томонидан маҳаллий партия ташкилотлари ходимларининг сиёсий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусидаги семинар-тренинг ташкил этилди.

Унда маҳаллий партия ташкилоти ходимлари сайлов билан боғлиқ мавзуларда маърузалар тинглаб, замонавий сайлов тизими, ривожланган давлатлар тажрибаси ҳақида айтилган маълумотлар орқали жараён ҳақидаги билимларини янада бойитдилар.

_MG_3537.JPG

- Бугунги ўқув семинардан жуда катта сиёсий озуқа олдик, - дейди партия Қувасой шаҳар кенгаши раиси Фарҳоджон Бадалбаев. – Сайлов жараёнларига тайёргарлик ҳамда “Сайлов кодекси”ни мазмун моҳиятини, номзодлар билан ишлаш, уларни танлаб олиш борасидаги билимларимизни яна бир бора мустаҳкамладик. Бугунги олган билимларимиз билан сайловларда албатта яхши натижаларга эришамиз.

_MG_3557.JPG

Шунингдек, семинар-тренингда сиёсий партияларнинг сайлов компаниясидаги иштироки, сайлов компанияси тактикаси, самарали сайлов дастурини ишлаб чиқиш, партия ва номзодлар имижини шакллантириш йўллари ҳамда усуллари хусусида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилиб, назарий маълумотларнинг амалиёти кўрсатилганлиги партия ходимларида ёрқин таассуротлар қолдирди.

 


ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши Ахборот хизмати 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz