ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Фарғона вилояти


Китоб ва китобхонлик тарғиботи – бош мезон 29.07.2019

Китоб ва китобхонлик тарғиботи – бош мезон


Юртимизда ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, она Ватан ва халқига садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида “Ёш ота-она китоби” ва “Бахтли бола маънавияти” номли китобларнинг тақдимоти ўтказилди.

Унда партия Марказий кенгаши раиси, Республика Маънавият ва марифат маркази раҳбари Алишер Қодиров янги нашрдан чиққан китобларнинг ёш авлод таълим-тарбиясида тутадиган ўрни хусусида фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

_MG_3222.JPG

Китобларда асосан мактаб ёшигача бўлган болажонларни тарбиялашда асосий эътибор қаратилиши керак бўлган муҳим тавсиялар келтирилган.

Тақдимот давомида икки қисмда чоп этилган 3 ёшгача бўлган гўдак болалар тарбиясига бағишланган “Ёш ота-она китоби”, 3-7 ёшли болаларнинг маънавий-аҳлоқий тарбиясига бағишланган “Бахтли бола маънавияти” қўлланмаси шу йўналишдаги ишларни тизимли олиб боришда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида такидланди.

Тақдимот маросимида қатнашчиларга “Ёш ота-она китоби” ва “Бахтли бола маънавияти” номли китоблар тақдим этилди ҳамда қўлланмалар асосида болалар маънавиятини юксалтириш юзасидан қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

_MG_3253.JPG

 


ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши Ахборот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz