ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Фарғона вилояти


11.06.2019

Маданий мерос объектлари муҳофазаси – бош вазифамиз!


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг cайловолди Платформасида мавжуд маданий ёдгорликларни, Ўзбекистон шаҳарларининг тарихий қиёфасини сақлаб қолишда самарали чора-тадбирларни амалга ошириш, тарихий жойлар, меъморий ёдгорликларни бутун инсоният учун қимматли осори атиқалар сифатида асраб-авайлаш ва қайта таъмирлаш каби вазифалар белгиланган.

Ушбу вазифалар ижроси бўйича партиядан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар бу борада  қатор ташаббуслар билан чиқиб, узоқ асрлик ёдгорликларимизни сақлаш, таъмирлаш ва келгуси авлодларга асл ҳолида етказиш борасида муайян саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқдалар.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Фурқат туман кенгаши, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи ҳамда тегишли ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, тумандаги моддий маданий мерос объектларининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши, муҳофаза белгиларининг ўрнатилганлиги, эгалик ҳуқуқи, кадастр ҳужжатларининг мавжудлиги, архитектура ва шаҳарсозлик, ёнғин хавфсизлиги, фавқулотда вазиятлар талабларига риоя этилиши ҳамда улардан фойдаланилиши бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

photo_2019-06-11_16-44-24.jpg

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш натижасида бир қанча маданий мерос объектларининг яхши ҳолатда сақланиб қолинганлиги, маҳалла фаоллари томонидан ободонлаштирилганлиги, лекин айрим ёдгорликлар қаровсиз ҳолатга келиб қолганлиги аниқланган.

Ўрганиш натижалари бўйича халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига масала олиб чиқилди.

Сессияда Фурқат туманида “Маданий мерос объекларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш ҳамда ушбу масала юзасидан ўтказилган назорат-таҳлил тадбирларининг натижалари, соҳадаги ютуқлар, ижобий ишлар билан бирга, айрим камчиликлар, яратилаётган имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаётганлиги муҳокама қилинди.

Сессия кун тартибига киритилган масалалар атрофлича кўриб чиқилди ва халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг қарори қабул қилинди.

photo_2019-06-11_16-45-28.jpg

Унга кўра, халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи томонидан кўтарилган ва ўрганилган масалалар тўғрисида берилган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинди ва тумандаги маданий мерос объекларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида кўтарилган масалалар жорий йилнинг сентябрь ойига қадар кўриб чиқилиб, ижроси таъминланилиши белгилаб олинди.

Буюк ўтмишга эга бўлган ўзбек халқининг тарихда шаклланган урф-одат, анъаналари, қадриятларига гувоҳ бўлган ушбу маданий ёдгорликларни асраш ҳар биримиздан улкан масъулият талаб этади.

Зеро, ўз маданий меросига эга халқнинг келажаги ёруғдир.

 


Шарофиддин ҲАКИМОВ,
ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши матбуот котиби



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz