ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Фарғона вилояти


Партиявий тадбирлар асосини миллий тикланиш ғояси ташкил этади 25.06.2019

Партиявий тадбирлар асосини миллий тикланиш ғояси ташкил этади

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, мафкура соҳасида бўшлиқ деган нарсанинг ўзи ҳеч қачон бўлмайди. Чунки инсоннинг қалби, мияси, онгу тафаккури ҳеч қачон ахборот олишдан, фикрлашдан, таъсирланишдан тўхтамайди. Демак, унга доимо маънавий озиқ керак... Бунинг учун ўзини жамиятимиз, ёшларимиз маънавияти, ғоявий-мафкуравий тарбияси учун масъул деб билган инсонлар – бу маҳалла ёки диний ташкилотлар бўладими, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ёки катта таъсир кучига эга ижодкор зиёлилар бўладими - уларнинг барчаси, айниқса, фаол бўлишлари лозим.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши ҳам фаолияти давомида бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, кенг қамровли ишларни олиб бормоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида мафкура йўналишида жами 86 та турли хил мавзудаги тадбирлар, давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар, учрашувлар ўтказилди ва унда 4 минг 987 нафардан ортиқ партия аъзолари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Ташкилланаётган тадбирлар асосан лойиҳалар, учрашувлар, очиқ мулоқотлар асосида ташкил этилмоқда ва бу орқали амалий ишлар билан шуғулланиш амалиётига ўтилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида сўзлаган маърузаси мазмун-моҳиятини ўрганиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимдаги нутқини кенг тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбатлари, “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли” лойиҳаси доирасида, Наврўз умумхалқ байрами, 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан барча маҳаллий партия ташкилотлари томонидан туркум тадбирлар ўтказилди.

Вилоятимиздаги мусиқа мактаби ўқувчилари ўртасида “Наврўз садолари” халқаро халқ чолғулари оркестрлари ва кўп овозли ансамблларининг мусиқа фестивали ўтказилди. Фарғона вилоятидаги маданият марказлари биноларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда мусиқа ва санъат мактабларининг бинолари, моддий техника базасини яхшилаш бўйича ўрганилди ва манзилли дастурга таклифлар тақдим қилинди.

Халқ руҳиятини кўтариш, дунё мамлакатларининг ҳеч бирида учрамайдиган номоддий маданий меросимиз – аския санъатини келажак авлодга етказиш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, Фарғона вилоятида фаолият олиб бораётган “Аскиячилик мактаби”ни янада ривожлантириш ҳамда “Наврўз” умумхалқ байрами тадбирини юқори савияда ташкиллаш ва ўтказиш мақсадида Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги Ижодкорлар боғида “Аския кечаси” ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ижроси юзасидан 6 май куни Фарғона вилоятига ташрифида белгилаб берилган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган “Эртанги кунга масъулият ва жавобгарлик ҳисси билан яшаш, халқимизга садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз” мавзусидаги очиқ мулоқот ўтказилди.

Сўх тумани умумтаълим мактабларида таълим асосан тожик тилида олиб борилади. Шу сабабдан туман аҳолисининг кўпчилик қисми Тожикистон Республикасининг олий таълим муассасаларида таҳсил олган. Ҳозирги вақтда хорижий давлатларда берилган олий таълим олинганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш талаб этилмоқда. Маълумки, бу борада Президентимизнинг 2019 йил 16 январда “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори қабул қилинган.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан халқ депутатлари Сўх туман Кенгашига сайланган депутатларга ушбу туманда яшовчи Тожикистон ва Қирғизистон Республикаларидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олган фуқаролар томонидан хорижий давлатларда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш масаласида кўплаб мурожаатлар бўлди. Партия Марказий кенгашига бу борада тегишли таклифлар берилиб, мутасадди ташкилотлар томонидан бугун кўп йиллардан буён сўхликларни ҳам қийнаб келаётган муаммони амалий ҳал этишга эришилди.

Юқорида таъкидлаб ўтилган тадбирлар, ижобий ишлар орқали партиямизнинг хайрихоҳлари сафи ортади, миллий урф-одатларимиз, анъаналаримизнинг ёш авлод онги-шурига янада кенгроқ сингдириб бориш ва партия ўз олдига қўйган улкан мақсад ва вазифаларининг кенг жамоатчиликка етказиш каби мақсадлар мужассамдир.

 

Муаттархон АКБАРОВА,
ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши
девони бош мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz