ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Фарғона вилояти


Президент ташрифи доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросида ЎзМТДП вакиллари ҳам фаол иштирок этадилар 23.05.2019

Президент ташрифи доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросида ЎзМТДП вакиллари ҳам фаол иштирок этадилар


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда 2018 йилги кўрсаткичлар таҳлили билан бир қаторда, янги муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Йиғилишда белгилаб берилган вазифалар мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши томонидан вилоят Касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида, “Эртанги кунга масъулият ва жавобгарлик ҳисси билан яшаш, халқимизга садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда партия Марказий кенгаши ва вилоят ташкилотлари ходимлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги ЎзМТДП гуруҳлари аъзолари, "Ёшлар қаноти" ва "Аёллар қаноти" фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда сўз олган партия фаоллари ташриф доирасида белгиланган мақсад ва вазифаларни тизимли амалга ошириш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

IMG_1938.JPG

- Бугунги давра суҳбатида Президентимизнинг ташрифи жараёнида олдимизга қўйилган вазифаларини депутатларимиз, фаолларимизга етказиш орқали аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга келишиб олдик, - дейди Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи раҳбари Энахон Сиддиқова.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Қўштепа туманидаги “Ипак гиламлар” корхонаси фаолияти билан танишди. Маълумки, давлатимиз раҳбари илгари сурган Беш ташаббуснинг бешинчиси аёллар бандлигини таъминлашга қаратилган. Бу ташаббусни амалга ошириш учун “Ўзбекпахтасаноат” ва “Ўзбекипаксаноат” акциядорлик жамиятлари томонидан мамлакатимизнинг барча туманларда тикув-трикотаж корхоналарини ташкил этиш ва хотин-қизларни ишга жалб этиш белгиланган. Қўштепа туманидаги “Ипак гиламлар” корхонаси  ана шундай муассасалардан биридир.

Давлатимиз раҳбари корхона фаолиятини янада кенгайтириш, бу ерни Фарғона туризм йўналишига киритиш, Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарларда унинг расталарини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди. 

Мазкур устувор вазифалар ЎзМТДПнинг сайловолди Платформасида белгилаб қўйилган вазифалар билан ҳамоҳанглигидан келиб чиқиб, партия Фарғона вилоят кенгаши ўз олдига бир қатор вазифаларни белгилаб олди.

Йиғилиш давомида Давлатимиз раҳбарининг вилоят фаоллари билан ўтказган йиғилишларида белгиланган устувор вазифаларни аҳолининг кенг қатламига етказиш мақсадида жойларда, вилоятнинг чекка ва чегарадош ҳудудларида жойлашган қишлоқлар ва маҳаллаларда партия гуруҳи вакиллари иштирокида учрашувлар ўтказиш графиги ҳам тасдиқланди.

Давра суҳбати якунида партия сафида бўлиш истагини билдирган вилоятнинг бир гуруҳ фаолларига ЎзМТДПнинг аъзолик гувоҳномаси топширилди.

IMG_1946.JPG

IMG_1949.JPG 



ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши
Ахборот хизмати

 

 

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz