ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Фарғона вилояти


03.07.2019

“Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратамиз”


Сўнгги йилларда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш, олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Бу жараёнларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” фаоллари ҳам ўз лойиҳалари орқали ёш истеъдодларни кашф этиб, ёшларнинг муаммоларини ижобий ҳал этилишида кўмак бермоқдалар.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида“Ёшлар қаноти” томонидан иш режага мувофиқ, Низомда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш, ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, партия ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида 175 та турли мавзуларда давра суҳбатлари, учрашувлар ҳамда ўқув семинарлари ўтказилиб, 8903 нафар иштирокчи қамраб олинди.

Партиянинг “Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида вилоятимизнинг кўплаб ёшлари ўзларини қизиқтирган фанлари бўйича бепул таълим олмоқдалар. Лойиҳа доирасида 43 та ўқув курслари ташкил этилиб, 175 нафар ёшлар иштирок этиб келмоқдалар. Кўплаб ёшларимиз касб-ҳунар эгаллашларида ҳам бу лойиҳанинг нафи тегаётганлиги қувонарлидир. Лойиҳа чин маънода ёшларга имкониятлар эшигини очмоқда. Ҳар бир лойиҳа иштирокчисини ютуғини эшитганимизда, уларнинг кўзидаги қувончни кўрганимизда бунга яна бир бора амин бўламиз.

“Уйма-уй” лойиҳаси доирасида 565 та хонадонларга ташриф буюрилиб, 176 нафардан зиёд ёшлар қамраб олинди. Ёшлар томонидан билдирилган 219 та мурожаатлар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилди.

Олий таълим муассасалари қошида ташкил этилган “Кўмак” ҳуқуқий тарғибот гуруҳи аъзолари партия томонидан олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этмоқдалар.

Давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Айни шу ташаббуснинг театр йўналиши бўйича партия Қўқон шаҳар кенгаши “Ёшлар қаноти” раиси Рустамжон Хусанов томонидан “Ёш актёр ва актрисалар” кўрик-танлови ташкил этилди.

“Ёшлар қаноти” ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги 1-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Халқ рассоми, ЎзМТДП Марказий Кенгаши аъзоси Ортиқали Қозоқовнинг фарғоналик ёш рассомлар билан ижодий учрашув ўтказилди.

Шунингдек, “Кўмак” ҳуқуқий тарғибот гуруҳи аъзолари ташаббуси билан 20-сонли мактабгача таълим муассасаси 1-мактабга тайёрлов гуруҳига ташриф буюрилди ҳамда “Китоб карвони” лойиҳаси амалга оширилди. Тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан болажонларга турли эртак ҳамда бўяш учун расмли китоблар совға қилинди.

“Ёшлар қаноти” фаоллари томонидан амалга оширилаётган амалий ишлар натижасида кўплаб ёшлар партиянинг мақсад ва вазифалари ҳақида тушунчаларга эга бўлмоқда ва партия хайрихоҳлари сафи ортиб бормоқда.

Ушбу лойиҳаларнинг аҳоли муаммоларига ечим топишига хизмат қилаётганлиги эса мақсад сари яна бир қадам одимлаш учун замин ҳозирлайди.

 

 

Ҳуснияхон ШЕРМАТОВА,
ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши
Ёшлар масалалари бўйича етакчи мутахассиси 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz