ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Фарғона вилояти


30.07.2019

Ўзбек халқининг буюк шоир ва адибларига эҳтиром


Ўтмишни ўзида мужассам этган, тарихнинг ноёбликлари унинг асл кўриниш ва кашфиётлари, аждодлар ўй-ҳаёлларини ўзида акс эттирган, моддий ва маънавий ёдгорликларни бағрига олиб ёш авлодга етказиб беришда музейларнинг ўрни беқиёс. Мозийдан садо берувчи бу масканга қадам ранжида қилган инсон аждодлар ёдини дилга такрор туйгандай ҳис қилади ўзини.

Юртимизда музейларнинг ривожи учун салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Шу қаторда мамлакатимиз довруғини жаҳонга танитган олим, уламо, шоир-у ва ижодкорларнинг номларини абадийлаштириш мақсадида уй музейларининг очилиши ҳам бунинг яққол исботи, дейиш мумкин.

Ўзбек халқининг буюк шоир ва адиблари Эркин Воҳидов ҳамда Ҳазинийнинг бой ижодини ўрганиш, кенг тарғиб қилиш, номларини абадийлаштириш, шунингдек, ёшлар ўртасида адабий муҳитни янада кенг ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Эркин Воҳидов мемориал музейи ҳамда Ҳазиний уй-музейи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов мемориал музейи ҳамда Учкўприк туманида Ҳазиний уй-музейини Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали сифатида ташкил этиш белгиланди.

Мазкур музейларда маданий-маърифий тадбирлар, атоқли шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижодига бағишланган давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ташкил этилади ҳамда замонавий интерфаол ахборот-технологиялари билан жиҳозланади.

Юртимизда ёш авлод камолотида маънавий меросимизнинг ўрни тобора ошиб бораётгани ҳеч биримизга сир эмас. Ёшларнинг турли салбий таъсирлардан асрашда халқимизнинг бой тарихий мероси, анъана ва қадриятларимизнинг ўрни беқиёс. Шу маънода, ЎзМТДП сайловолди Платформасида ҳам тарихий, маданий ва илмий-интелектуал меросни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бойитиш ва уларнинг сонини янада кўпайтиришга кўмаклашиш, ўзбек халқининг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, ушбу бойликларни камол топиб келаётган ёш авлод ўртасида кенг миқёсда тарғиб қилиш масалаларининг устуворлиги ҳам мана шу мақсадларни кўзлаб амалга оширилмоқда.

Ҳар қайси эл ўз тарихининг, аждодлари даҳосининг ҳақиқий қудратини ўқий олса, ана шу юрт доимо ривожланиш пиллапояларидан тўхтамасдан одимлайди!

 


Шарофиддин ҲАКИМОВ,
ЎзМТДП фаоли

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz