ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Фарғона вилояти


ЎзМТДП фракцияси аъзолари сайлов округларидаги муаммоларни ўрганмоқда 01.07.2019

ЎзМТДП фракцияси аъзолари сайлов округларидаги муаммоларни ўрганмоқда


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудлардаги ўзлари сайланган сайлов округларида бўлиб, фуқароларни қийнаётган масалаларнинг ижобий ечим топишига кўмаклашмоқдалар.

ЎзМТДП фракцияси аъзоси Акмал Умирзаков Фарғона вилоятининг Сўх туманидаги “Ғазнов”, “Тул” ва “Ҳушёр” маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқаролари билан учрашди, ҳудуддаги янгиланишлар, ўзгаришлар ва фуқароларнинг амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган фикрлари билан яқиндан танишди.

Депутат дастлаб тумандаги “Обод маҳалла” дастурига киритилган “Ғазнов” маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан қизиқди.

photo_2019-06-29_08-23-09.jpg

“Ҳушёр” маҳалла фуқаролар йиғинидаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди. Шифохонанинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Қаҳрамон Ҳолибоев марказнинг таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги, жиҳозларни янгилаш зарурлиги ва хожатхона шароитини яхшилашда амалий кўмак сўраб мурожаат қилди. Мурожаат юзасидан депутат тегишли ташкилот вакиллари билан боғланиб, муаммони тез орада ижобий ҳал этилишига келишиб олинди.

Шунингдек, депутат тумандаги Халқ қабулхонаси, Халқ банки, Халқ таълими бўлимлари раҳбарлари балан учрашиб, тизимдаги ўзгаришлар бўйича мулоқот қилди.

Депутатлар томонидан амалга оширилаётган амалий ишлар ўз навбатида партиянинг жойлардаги мавқеини янада мустаҳкамлаш, жорий йилда белгиланган дастурий мақсад ва вазифаларнинг рўёбга чиқишида муҳим аҳамият касб этади.

 

 

Субхонжон АСҚАРОВ,
ЎзМТДП Сўх туман кенгаши раиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz