ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


Қўйлиқ отага хорижлик зиёратчиларни нега олиб келиб бўлмайди? 26.09.2018

Қўйлиқ отага хорижлик зиёратчиларни нега олиб келиб бўлмайди?

Аввал хабар қилганимиздек, ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгашида пойтахтимиздаги мавжуд моддий маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳи томонидан Бектемир туманидаги маданий мерос объектлари ўрганилди.

Тошкент шаҳар ва вилоят маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат испекциясидан олинган маълумотларга кўра, Бектемир туманида биргина Қўйлиқ ота моддий маданий мероси рўйхатга олинган. 

Қўйлиқ отанинг асл исмлари Ҳофиз шайх Қўйлиқий бўлиб, самарқандлик ҳазрати Нўғай ота авлодларидан, яъни  шайхлар сулоласидандир. У киши амир Имомқули Баҳодирхон даврида Самарқандда аълам (имомларнинг имоми) бўлган олим,  шайхнинг она томонидан Тошкентдаги бобоси эдилар. Оналари қадимги Бонукент (Нўғойқишлоқ ҳозирги Ўзгариш) қишлоғига келин бўлиб тушганлар, ислом илмидан анча хабардор бўлганлар. Оталари, оналари ва Нўғойқўрғондаги боболаридан тасаввуф султони Ҳожа Аҳмад Яссавий тариқатига оид «Жаҳрияйи Яссавий» оқимига эътиқод қилган. Ҳофиз Шайх Қўйлиқдаги масжидда имомлик қилиш билан бирга ўзи қурдирган хонақоҳда дунёвий ва диний илмлар билан шуғулланиб, ёш толиблар билан зикр тушиш, иймон ва эътиқодга оид мавзуларда суҳбатлар ўтказган.

Қўйлиқ ота таҳминан 1564 (ҳижрий 983) йили вафот этади ва бозор ёнидаги қабристонга қўйилади. У кишининг набираси Олим Шайх Азизон қариндошлари билан биргаликда Қўйлиқ ота қабри устига мўъжазгина мақбара қуришади.

Ўтган асрнинг эллигинчи йилларида Қўйлик ота мақбараси бузилиб кетиш ҳолига келиб, сув остида қолиш хавфи туғилади. Шунингдек, дарё устига янги кўприк қурилиб, Фарғона йўлини унга тўғрилаш зарурати пайдо бўлади. Ўшандан сўнг  Куйлиқ отанинг ҳокини бошқа жойга, ҳозирги ўрнига кўчирилади ва мамлакатимиз мустақилликка эришгач, 1994 йилда махсус лойиҳа асосида мақбара қурилади.

Қўйлиқ отани ўрганишлар жараёнида мақбаранинг эгалик ҳуқуқи, техник ҳолати, муҳандислик коммуникация тармоқлари билан таминланганлик даражаси, фойдаланиш ҳолатлари талаб даражасида экани аниқлади. Аммо мақбара ичкариси таъмирга муҳтож. Ҳаво алмашинуви яхши бўлмагани учун гумбазнинг кўчган жойлари мақбарага киришингиз билан кўзга ташланади.

gfhgfhfghyujkuyhk.jpg

— Мақбаранинг ички ҳудудини ободонлаштириш ишлари яхши йўлга қўйилган, бироқ бозор, савдо ва овқатланиш шахобчалари тарихий объектга жуда яқин бўлгани учунми ташқарисига санитария ҳолатига қараб бўлмайди, — дейди халқ депутатлари Бектемир туман Кенгашига партиядан сайланган депутат Хуршид Рахимгазиев. — Маиший чиқиндилар тўғри келган ерга ташлаб кетаверилган, енгил машиналарни сақлаш учун эса туроргоҳнинг ўзи йўқ. Албатта, маҳаллий зиёратчилар бундай камчиларни кўрса-да, кўрмаганликка олиб кетаверишлари мумкин. Аммо хорижлик зиёратчиларни бу аҳволда мақбарага олиб келиб бўлмайди. Аввало атрофни бугунги кун талаб даражасида тартибга келтиришимиз ва мақбарани сайёҳлик харитасига киритишимиз лозим.

Ишчи гуруҳнинг моддий маданий мерос объектларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

 

ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz