ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


Пойтахтликлар партия фаолиятидан қанчалик хабардор? 23.07.2019

Пойтахтликлар партия фаолиятидан қанчалик хабардор?


Маълумки, мафкуравий, маънавий ва маърифий ишлар ЎзМТДПнинг энг асосий йўналиши ҳисобланади. Партиянинг Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари томонидан партия ғояси, дастурий мақсад ва вазифалари ҳамда сайловолди Платформасидан келиб чиққан ҳолда биринчи ярим йилликда жами 295 та тадбир, учрашув, давра суҳбатлари, ўқув-семинар ва иурли лойиҳалар амалга оширилиб, уларда жами 18661 нафар партия фаоли иштирок этди.

Тадбирларни юқори савияда ташкил этишида Учтепа, Олмазор, Яккасарой, Яшнобод туманлари ҳамда “Ёшлик” шаҳарчаси кенгашлари фаоллик кўрсатди. Аммо сусткашликка йўл қўйган, фақат ҳисобот учун ишлаган, хўжакўрсинга ишлаган туманлар ҳам йўқ эмас. Хусусан, Миробод, Сергели, Бектемир туманлари бу борада сусткашликка йўқ қўйди.

Айрим туманлар йиллик иш режа асосида берилган ойлик режаларни бажаришга масъулият билан ёндошмаяпти. Тўғри, тадбирбозликдан воз кечиб, амалий ишларни кўпроқ қилайлик деб бонг уряпмиз. Аммо ташкилотларга кириб бориш, оммани партия сафига жалб қилиш, партияда фаол ва ташаббускор фуқаролар, айниқса, аёллар сонини кўпайтиришни асосий вазифа деб билсак, албатта тушунтириш, тарғибот ишлари тадбир, давра суҳбати тарзида амалга оширилади. Лекин ўтказаётган аксарият тадбирларимизда амалий натижа кўринмаяпти.

Партия фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш ва кенг жамоатчиликни партия ҳаёти билан мунтазам равишда хабардор қилиб бориш муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳар биримиз яхши тушунамиз. Шунинг учун партия тизимида жамоатчилик билан алоқаларни мунтазам равишда замон талаблари асосида кучайтириб боришга алоҳида эътибор беришимиз зарур.

Партия шаҳар ва туман кенгашлари томонидан олти ой давомида жами 1604 та чиқишлар амалга оширилди. Яшнобод, Учтепа, Миробод ва Чилонзор туман кенгашлари ОАВларда тарғибот-ташвиқот ишларини самарали амалга оширди. Бектемир, Мирзо Улуғбек, Юнусобод туманлари ва “Ёшлик” шаҳарчаси кенгашларининг бу борадаги фаолияти талаб даражасида эмас.

Шу ўринда, шаҳар кенгаши ташаббуси билан “Мустақиллик — менинг тасаввуримда” кўрик-танловининг ташкил қилингани ва танловнинг туман босқичи муваффақиятли ўтказилганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳадаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 муҳим ташаббуси ижроси доирасида ўтказилган танловнинг мактаб босқичида шаҳримизнинг барча таълим муассасаларидан шеърият ва расм чизиш йўналиш бўйича 14–17 ёшдаги 5 минг нафар ўқувчи иштирок этиб, 500 нафардан ортиқ ўқил-қиз туман босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ҳакамлар ҳайъати 22 нафар ғолибни аниқлади ва улар шу йилнинг сентябрь ойида ўтказилиши белгиланган Тошкент шаҳар босқичида иштирок этади.

Танловда халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман кенгашларига ЎзМТДПдан сайланган депутатлар ҳам кузатувчи, ҳам ҳакам сифатида иштирок этди. Шунингдек, ҳакамлар гуруҳига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтидан мутахассислари ҳам жалб қилинди.

Партия Тошкент шаҳар кенгашининг мафкуравий, маънавий-маърифий йўналишдаги фаолияти кўрсаткичлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан яхшилаган бўлса-да, бугунги кун талабига жавоб бермайди. Юқорида таъкидланганидек, айрим туман кенгашлари томонидан ўтказилаётган тадбирлар ҳамон зўрма-зўраки, статистика учун ташкил қилинмоқда. Шу боис ҳаракатларимизда амалий натижалар кам бўляпти,  ташаббус етишмаяпти. Партия ва депутатлар олдига қўйиган талаблар эса кун сайин ошиб боряпти.

  Жорий йилнинг декабрида Олий Мажлис, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайлов партиямиз учун жуда катта синов ва масъулиятли давр бўлади. Шу жиҳатдан, бугун мамлакатимиз катта ўзгаришлар қилинаётган, барча соҳада изчил ва шиддатли ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда айрим туман кенгашлари ва депутатлар сусткашликка йўл қўйишга ҳаққи йўқ.


Дилфуза САФОЕВА,
ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши
девони бош мутахассиси 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz