ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


“Депутат ва ёшлар” учрашувлари нимага хизмат қилмоқда?   03.10.2019

“Депутат ва ёшлар” учрашувлари нимага хизмат қилмоқда?


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Учтепа туман кенгаши саъй-ҳаракати билан халқ депутатлари туман Кенгашига партиядан сайланган депутатлар иштирокида ўтказилаётган “Депутат ва ёшлар” туркумидаги навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 19 мартдаги Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича белгилаб берган 5 та муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини янада кучайтириш мақсадида уюштирилаётган бу галги учрашувлар тумандаги 106, 14 ва 203-сонли мактабларда ташкил қилинди.

Ўқувчи ёшлар билан учрашувида партия депутатлари Абдурашид Абдушукуров, Жамшид Каримов ҳамда Илёс Абдумажидовлар иштирок этиб, аввало ўқувчиларга ўзларининг ёшлик даврлари билан боғлиқ қизиқрали воқеалар ҳақида гапириб берди. Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар ва унда ёшларнинг иштироки, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг бу жараёндаги фаоллиги билан таништирди.

Халқ вакиллари ёшларни таълим даргоҳларида фақат аъло баҳоларга ўқиб, намунали ҳулқ, одоб-ахлоқ билан юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга даъват қилди.

— Туманимизда ЎзМТДПдан сайланган депутатлар билан учрашувлар ўтказиш анъанага айланган, — деди партия туман кенгаши раиси Гулнора Вахобова. — Чунки мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айнан шундай жонли мулоқотлар келажагимиз эгалари ҳисобланмиш ёшларнинг таълим-тарбия олишга бўлган интилишини ошириш, Ватанпарвалик, миллий қадриятларимизга бўлган ҳурматини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

5.jpg



ЎзМТДП Учтепа туман кенгаши


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz