ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


Абулқосим мадрасасида ҳам муаммолар борлиги аниқланди 15.10.2018

Абулқосим мадрасасида ҳам муаммолар борлиги аниқланди

Тошкентнинг Бешёғоч даҳасида жойлашган Шайх Абулқосим эшон томонидан қурдирилган мадраса XIX асрга оид бўлиб, Марказий Осиё меъморлиги анъаналари асосида бунёд этилган. Афсоналарга кўра, бу инсон Қуъронни бутунлай ёд олган экан. Абулқосимхон нафақат мадраса қурилишига маблағ ажратган, балки у ерда таҳсил олаётган 150 нафар болаларнинг ўқув харажатларини ҳам ўз бўйнига олган. Отасининг вафотидан сўнг мадрасага унинг ўғли Ҳошимхон эшон мударрислик қилган.  Абдулла Қодирий, Ғулом Зафарий, Мунаввар қори Абдурашидхонов каби маърифатпарварлар шу мадрасада таълим олишган.

1919 йилда барча диний ташкилотлар қаторида мадраса ҳам ёпилган. Унинг олдидаги ҳовуз ва ўнг томонидаги ҳаммом 1940 йилда, чап тарафидаги устунли масжид эса 1981 йилда бузилган. 1946 йилда рўй берган кучли Чатқол зилзиласи натижасида мадраса жиддий шикастланди. 1974 йил мадрасага Тошкент қўғирчоқ фабрикасининг филиали жойлаштирилди. Натижада бино таниб бўлмас даражада хароба ҳолга келиб қолди.

Абулқосим мадрасаси 1982–1987 йиллар давомида қайта таъмирланди. 1983 йилдан мадрасада Ўзбекистон тарихий ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш жамиятининг Тошкент бўлими, 1996 йилдан Халқаро «Олтин мерос» хайрия жамғармасининг Тошкент шаҳри бўлими ва унинг халқ амалий санъатига ихтисослаштирилган Устоз-шогирд йўналишидаги мактаби жойлашган.

Тарихий объектларни хатловдан ўтказиш бўйича ЎзМТДП Чилонзор туман кенгашида тузилган ишчи гуруҳи Абулқосим мадрасасида бўлиб, тарихий обиданинг бугунги ҳолати билан танишди.

Ишчи гуруҳнинг маълум қилишича, мардасанинг умумий ҳолати яхши. Ўтган йили ҳомийлик маблағлари ҳисобидан том қайтадан ёпилган. Аммо атрофга ётқизилган чимларга доимо сув сепилиши натижасида мадрасанинг деворлари тобора захлаб боряпти. Шунингдек, обидадаги cанитария-маиший хоналар замонавий талаблар даражасида қайтадан таъмирланишга муҳтож. Чунки, бу ерга нафақат маҳаллий зиёратчилар, чет эллик туристлар ҳам тез-тез ташриф буюради.

 

ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz