ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


14.06.2019

Атоқли адибимизнинг ҳолидан хабар олинди


“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиш керак” тамойили остида сайловчилар билан очиқ мулоқот қилиш, жойларда ислоҳотларининг бориши билан яқиндан танишиш, аҳолининг талаб ва таклифларини эшитган ҳолда келгуси вазифаларни белгилаб олиш халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатларнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

 

ЎзМТДПдан Учтепа туман Кенгашига сайланган депутат Абдурашид Абдушукуров “Дегрез” маҳалласи, Тутзор кўчаси 33-сонли хонадонда яшовчи Ўзбекистон халқ ёзувчиси, болаларнинг севимли адиби Худойберди Тухтабоев хонадонида бўлди. Халқ вакили партиянинг “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида атоқли ёзувчининг ҳолидан хабар олди, бир пиёла чой устида болалар адабиёти, унинг ривожи хусусида суҳбатда бўлди.

1.jpg

— Албатта, меҳнат фахрийси, табаррук инсон Худойберди Тўтабоевнинг асарларини нафақат мамлакатимиз ёшлари, хорижлик китобхонлар ҳам севиб ўқийди, — деди депутат А.Абдушукуров. — Атоқли адибимизнинг мен сайланган округда истиқомат қилаётганидан жуда хурсандман.


ЎзМТДП Учтепа туман кенгаши


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz