ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


19.07.2019

“Аёллар қаноти” фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлар


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқида “Ер юзидаги ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга нисбатан муносабати билан белгиланади”, — дея таъкидлаб ўтдилар. Бу эса ўз-ўзидан бугунги кунда партиямиз ўз сафига билимли, ташаббускор ва ташкилотчи аёлларни жалб этиши, уларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишга етарлича эътибор қаратиши зарурлигини белгилайди.

БМТ маълумотларига кўра, парламентларда аёлларнинг вакиллиги бутун дунёда ўсиб бормоқда ва 2018 йилда бу кўрсаткич 24,3 фоизни ташкил этган. Жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларга заҳираларни шакллантириш ва уларнинг улушини жорий сайловда 30% етказиш, депутатликка номзод сифатида заҳирага олинган номзодлар таркибини янада кучайтириш энг муҳим вазифамиздир.

ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан биринчи ярим йилликда кўплаб амалий ишлар қилинди.

“Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида партия “Аёллар қаноти” томонидан ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида “Устоз-шогирд” анъаналарига кўра, маҳаллаларда истиқомат қилаётган вақтинча ишсиз хотин-қизларга қўшимча бепул касб-ҳунар ўргатилмоқда.

Жорий йилнинг II-чорак мобайнида Тошкент шаҳри бўйича 10 та ўқув курси (1,3, 6 ойлик ҳамда 1 йиллик муддатда) ташкил қилиниб, Республика ва халқаро танловлар ғолиблари, шу билан бирга кўнгиллилар томонидан тикувчилик, тўқувчилик, каштачилик, бисердан сувенир буюмлар ясаш, пазандачилик, бадиий гимнастика, ёғоч ўймакорлиги, каби йўналишларда касб-ҳунарлар ўргатилмоқда. Мазкур ўқув курсларида бугунги кунда 61 нафар хотин-қизлар қамраб олинди.

Бироқ, бу лойиҳа доирасида бугунги кунга қадар Миробод, Олмазор, Сергели, Яшнобод, Яккасарой, “Ёшлик” шаҳарчаси кенгашларида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича биронта ўқув курслари ташкил этилмаган. “Ёшлар қаноти” томонидан ташкил этилган мавжуд ўқув курсларига ҳам етарлича аҳамият берилмаган. Бунда партиянинг мазкур лойиҳасининг асосий мақсад ва вазифалари четлаб ўтилган.

Маълумки партиямиз фаолиятида аёлларнинг муаммолари билан ишлаш бўйича янгича ёндашув амалиётга жорий этилиб, муаммоларни уйма-уй юриб ҳудудлар, маҳаллалар, хонадонлар кесимида мунтазам таҳлил қиладиган ҳамда амалий ёрдам кўрсатиладиган тизим асосида “Уйма-уй” лойиҳаси ташкил этилган.

“Уйма-уй” лойиҳаси орқали ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари “Аёллар қаноти” томонидан ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни тизимли таҳлил этиш ва аҳолига амалий ёрдам бериш мақсадида жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари ҳамда маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлардан иборат Ишчи гуруҳи аъзолари билан 654 та хонадонга ташриф буюрилиб, хотин-қизлар масаласига таалуқли бўлган 423 та муаммоли вазиятлар рўйхатга олинди. Жумладан: фарзандини боғчага жойлаштириш, хотин-қизларни ишга жойлаштириш, нафақа пули тайинлаш, алимент ундириш, бемор фарзанди бор оилага кўмак бериш, фарзанди ёки ўзини саломатлигини тиклаш, уй-жойини таъмирлаш ҳамда уй-жой билан боғлиқ масалани ҳал этиш, жарроҳлик операцияси учун моддий ёрдам ажратилиши, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит ажратилиши, моддий таъминотини яхшилаш учун шароит яратиш (жиҳоз, қорамол, парранда билан таъминлаш), тоза ичимлик суви, моддий ёрдам ажратилиши, ижтимоий-иқтисодий каби масалалар қайд этилиб, тегишли чоралар кўрилди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирги вақтда ечимини кутаётган 34та масала туман кенгашлари ҳамда депутатлар томонидан ижроси назоратга олинган.

Лекин шунга қарамасдан, ўтган ярим йил давомида “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида Бектемир 12, Юнусобод 13, “Ёшлик” шаҳарчаси 14 маротаба хонадонларга ташриф буюрилган. Бу эса ўтган йилдаги ярим йиллик кўрсаткичга қараганда 50 фоизга кам бажарилган.

Шу ўринда туман кенгашларида фаолият юритаётган етакчи-мутахассис — ижрочи котиблар бу борада депутатлар билан ҳамкорликни йўлга қўймагани, “Уйма-уй” лойиҳасини ўтказиш юзасидан алоҳида режа ишлаб чиқмаганини таъкидлаш лозим. Ўрганилган муаммолар ва мурожаатларни мониторинг қилинмаган. Мурожаат натижалари охиригача ўрганилмаган.

 

Лола МИРАЛИЕВА,
ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши етакчи мутахассиси

 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz