ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


Болани ким тарбиялаши керак, ота-онами ёки мактаб? 24.12.2018

Болани ким тарбиялаши керак, ота-онами ёки мактаб?

Барча зомонларда келажак эгалари ҳисобланмиш ёшларнинг таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиб келинган ва бу давлат сиёсатнинг энг устувор йўналишларидан бири қилиб белгиланган. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам. Чунки жамиятимизнинг эртанги куни фарзандларимизнинг юксак даражадаги таълим-тарбиясига боғлиқ. Улуғ ватандошимиз Абдулла Авлоний таъкидлаганидек: “Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё момот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат масаласидир”.

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашидага ЎзМТДПдан сайланган депутат Замира Азимбаева ташаббуси билан тумандаги 28-сонли мактабда "Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё момот..." мавзусида ота-оналар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёш авлод тарбияси ҳақида алоҳида тўхталиб шундай деган эди: "Бизни ҳамиша ўйлантириб келадиган яна бир муҳим масала — бу ёшларимизнинг одоб-ахлоқи, юриш-туриши, бир сўз билан айтганда, дунёқараши билан боғлиқ. Бугун замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган ким — ёшлар. Майли, ёшлар ўз даврининг талаблари билан уйғун бўлсин. Лекин айни пайтда ўзлигини ҳам унутмасин. Биз киммиз, қандай улуғ зотларнинг авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо акс-садо бериб, ўзлигига содиқ қолишга ундаб турсин. Бунга ниманинг ҳисобидан эришамиз? Тарбия, тарбия ва фақат тарбия ҳисобидан”.

“Давлатимиз раҳбари ёшларимиз таълим-тарбияси ҳақида бежизга ҳар доим куйиниб гапирмайди, — дея таъкидлади тадбирда сўзга чиққан З.Азимбаева. — Тан олишимиз керак, бугун тирикчилик ташвишида фарзандларимиз тарбиясига жиддий эътибор қаратмаяпмиз. Кўпчилик ота-оналар рўзғор илинжида эрталабдан кечгача кўчада. Уйда ўтирган баъзи оналаримиз эса сериал кўришдан бўшамаяпти. Болалар ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Фарзандларимиз бирон айб иш қилиб қўйса, тезда мактабга чопамиз ва уялмай ўқитувчисини маломат қиламиз. Ўқитувчи болаларнинг таълими учун жавобгар эмасми? Ахир бола мактабга келгунига қадар тарбияни оиласидан, ота-онасидан олиб бўлади-ку!

Шунингдек, ота-оналар, маҳалла фаоллари ва посбонлари ҳам сўзга чиқиб, болага етти қўшни ота-она эканлигини қайд этишди. Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда мактаб ва оила бирлашиши лозимлигини, бунинг учун "Устоз — отангдек улуғ" тамойили асосида иш юритиш кераклигини таъкидлашди.


ЎзМТДП Олмазор туман кенгаши


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz