ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


22.12.2018

Чилонзорда “Хизмат - беминнат” лойиҳаси доирасида бепул ўқув курслари ташкил қилинди

Мамлакатимиз ёшларини Ватанпарвар, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънан етук, соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, айниқса, уюшмаган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш каби вазифалар доимо давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналиши бўлиб келган.

Бу борадаги ишларни кенгайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада ривожлантириш, ўтказилаётган ислоҳотлар очиқ-ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ҳамда «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари қабул қилинди.

Ушбу Қонунлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда “Нуроний” жамғармаси ўртасида “Хизмат - беминнат” ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланган эди.

Унда томонлар уюшмаган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фанлардан ўзлаштириши паст, шунингдек, кам таъминланган оилалар фарзандларига бепул қўшимча таълим бериш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида ҳамкорликда тадбирлар ўтказиб келмоқда.

Таъкидлаш лозим, ЎзМТДПнинг ҳудудий кенгашлари томонидан ушбу Меморандум доирасида кўплаб амалий ишлар қилинмоқда. “Хизмат - бемминат” ўқув курсида таҳсил олган кўплаб ўқувчилар жорий йилнинг ёзида тест имтиҳонларини муваффақиятли топшириб, Олий ўқув юртлари талабаси ҳам бўлди.

ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши саъй-ҳаракати билан Чилонзор туманидаги “Эшонгузар” ҳамда “Қатортол” маҳаллаларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун “Хизмат - бемминат” лойиҳаси доирасида ўқув курси ташкил қилинди.

photo_2018-12-21_12-06-28.jpg

Ўзбекистон халқ устаси, Ўзбекистон бадиий академияси аъзоси Сирожиддин Раҳматуллаев партия кўмаги билан ёшларни касбга йўналтириш мақсадида “Ёғоч ўймакорлиги” тўгарагини ишга туширди ва унда ўқувчиларнинг бепул ҳунар ўрганиши таъминланди.

 photo_2018-12-21_12-06-24.jpg

ЎзМТДП ташаббуси билан ўтказилаётган “XXI аср аёли” кўрик танлови иштирокчиси Меҳринисо Беҳудованинг бу борадаги хизматларини алоҳида эътироф этиш лозим. Меҳринисо ўзи ишлаётган Чилонзор туманидаги 195-мактабда 12 нафар уюшмаган ҳамда фанлардан ўзлаштириши паст бўлган ўқувчиларни йиғиб, физика-математика фанидан бепул ўқув курсини ташкил қилди.

 

Лола Миралиева,

ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши етакчи мутахассиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz