ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


Давлат дастури лойиҳаси: парламент палаталари ва сиёсий партияларнинг фаолияти такомиллашади 05.01.2019

Давлат дастури лойиҳаси: парламент палаталари ва сиёсий партияларнинг фаолияти такомиллашади

Ўзбекистонда янги бошланаётган йилга ном бериш ва бу йўналишда амалга оширишимиз лозим бўлган муҳим вазифаларни белгилаб олиш анъанаси мавжуд. 1997 йилдан бошлаб ҳар бир йилга шу давр ичида тараққиётнинг муҳим йўналишларини ифода этадиган ном бериб келинмоқда.

Тадбиркорлик, бизнес учун янада қулай муҳит, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг реал даромадларини кўпайтириш, пенсия таъминотини яхшилаш каби ўта долзарб бўлган ишларни ҳисобга олиб, шунингдек, 2018 йилда бошланган ишларнинг мантиқий давоми сифатида муҳтарам Президентимиз Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида кириб келаётган 2019 йилга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном беришни таклиф қилди. Ушбу ташаббус кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди. 

Куни кеча “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинди. Дастур бугунги кунда давлат идоралари, жамоатчилик ташкилотлари, кенг халқ оммаси томонидан муҳокама қилинмоқда, фикрлар, таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари, маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан ҳам ушбу Давлат дастури лойиҳаси чуқур ўрганилиб, муҳокама қилинмоқда, таклифлар берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган Давлат дастури лойиҳасида фаол инвестиция сиёсатини юритиш эвазига иқтисодиётнинг барқарор ўсишига эришиш, турли соҳа ва тармоқларга янги технологиялар, илғор хорижий тажрибалар, юксак малакали мутахассислар кириб келишини таъминлаш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш каби муҳим вазифалар белгиланган.

Маълумки, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги биринчи навбатда ижтимоий соҳадаги ислоҳотларимиз самараси билан боғлиқ. Давлат дастури лойиҳасида ёшларимизга муносиб таълим бериш, уларнинг илм-фанга бўлган интилишларини рўёбга чиқариш, шу мақсадда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, ўрта ва олий ўқув юртларининг моддий-техник базаси, илмий ва ўқув жараёнлари сифатини тубдан яхшилаш, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотганлар, ёлғиз кексалар, умуман, кўмакка муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш каби ижтимоий масалалар 2019 йилда ҳам устувор вазифа қилиб белгилангани билан аҳамиятлидир.

Дастурда давлат ва жамият қурилиш тизимини янада такомиллаштириш орқали демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқарув тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш борасида амалга ошириладиган ишлар, бажариш муддати, ижро учун масъуллар, сарф-харажатлар ва молиялаштириш манбалари, ижросини таъминлаш механизми, кутилаётган натижалар белгиланган.

Шунингдек, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол инвестиция жалб этиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасида қилинадиган ишлар ҳам белгиланган.

Умуман, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг лойиҳасида эътибор қаратилмаган ҳеч бир соҳа ва тармоқ қолмаган. Мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш орқали халқимиз фаровонлигини янада оширишга қаратилган ушбу дастур лойиҳасининг кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилишини юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар самарадорлигининг яна бир амалий ифодаси дейиш мумкин.

 

Баҳром ШАРИПОВ,
Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашига
ЎзМТДПдан сайланган депутат


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz