ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


17.05.2019

Энди ота-оналар фарзандларини шунчаки кутиб турмайди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи аъзоси Замира Азимбоева саъй-ҳаракати билан 5 та ташаббус ижроси доирасида тумандаги 243-сонли мактаб ҳовлисида ота-оналар учун кўчма кутубхона ташкил этилди.

27.jpg

Энди мактабда таҳсил олаётган фарзандини олиб кетиш учун келган ота-оналар болаларини кутиш учун шунчаки вақт ўткизмай, кўчма кутубхона хизматидан фойдаланишлари, лозим топилса китоб харид қилишлари мумкин. Бу нафақат ўқувчиларнинг, балки ота-оналарнинг ҳам бўш вақтини мазмунли ва самарали ўтишини таъминлайди.

26.jpg 

Бундай кўчма кутбхона бо