ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


Китоб тарғиботига акс таъсир қилувчи кўрсатувлар 05.09.2019

Китоб тарғиботига акс таъсир қилувчи кўрсатувлар


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Мирзо Улуғбек туман кенгаши ташаббуси билан партия Дастури ва 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган дебат ташкил этилди. Унда олимлар, ўқитувчи ва туман партия ташкилотлари раҳбарлари, фаоллар, ёшлар жамоалари иштирок этди.

Партия туман кенгаши раиси Шукур Назаров сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини ЎзМТДП фаолиятида кейинги пайтларда бўлаётган ўзгаришлар, дебат ва очиқ мулоқотларда партия сайловолди Платформаси лойиҳаси бўйича билдирилаётган таклиф ва мулоҳазалар билан таништирди.

— ЎзМТДПда бўлаётган ўзгариш ва янгиланишлардан хабаримиз бор, — дея гап бошлади тарих фанлари доктори, профессор Искандар Ҳайитов. — Партиянинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган янги сайловолди Платформаси лойиҳаси билан ҳам танишдим. Партия ўз ғоясидан келиб чиққан ҳолда, айниқса, ўзбек тили мақомини мустаҳкалаш билан жиддий шуғулланиши лозим. Чунки яқинда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинганига 30 йил тўлди. Лекин тилимиз софлигини таъминлаш, тил меъёрларига бирдек амал қилишни ҳамон эплолмаяпмиз. Мени анчадан буён бир масала қийнаб келади. Мактабларда инглиз, немис, француз ва рус тилларини ўқитиш учун кичик гуруҳларга ажратилади. Аммо бу усул нима учун ўзбек тилини ўқитишда қўлланилмайди. Ёки мактабни тугатаётган ўқувчилар она тилимизнинг ўзига хос жиҳатларини шунгчалик зўр ўзлаштириб чиқадими?

— Бугун телеканалларимизда намойиш қилинаётган хориж сериаллари, савиясиз енгил-елпи кўрсатувлар вояга етмаган ёшлар тафаккурига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмаяпти, — деди партия фаоли Ботир Содиқов. — Қалбларни ёритувчи, инсонни юксакликка кўтарувчи, эзгу мақсадлар булоғи ҳисобланган китоб ўқиш маданиятини кучайтириш борасида кенг кўламли амалий ишлар қилинаётган бир пайтда таваккалчиликка асосланган телешоулар ёшларни осон пул топишга ўгатмаяптими? Ахир бундай кўрсатувлар қачон қонуний тартибга солинади?

Дебатда партия сайловолди Платформаси лойиҳасининг мукаммал бўлишини таъминлашга қаратилган миллий қадрият ва урф-одатларимизни сақлаш, маънавият ва маърифат, ёшлар таълим-тарбиясини мустаҳаклаш масалалари юзасидан яна кўплаб таклифлар билдирилди.



Нурсултон САФУЛЛАЕВ,
                                  ЎзМТДП Мирзо Улуғбек туман кенгаши
етакчи мутахассиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz