ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


“Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” яна бир муҳим қадам 12.01.2019

“Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” яна бир муҳим қадам


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Маълумки, барча соҳаларда бўлгани каби мамлакатимизда фуқаролик жамиятига асосланган эркин, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида кенг кўламли амалий ҳаракатлар қилинмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан бу борада амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар халқаро жамжамият томонидан ҳам ижобий баҳоланятпти. Кези келганда таъкидлаш ва ғурурланиш лозим, дунё ОАВларида “Ўзбекистон тажрибаси” деган атама ҳам пайдо бўлди ва энди айрим давлатлар баъзи жиҳатларини биздан ўрганишга интиляпти.

Албатта, ҳуқуқий демократик жамиятнинг асоси фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва маданияти билан бевосита боғлик. Қолаверса, ҳуқуқий маданият фақатгина Конституция ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш билан эмас, балки уларга амал қилиш, ҳурмат кўрсатиш билан белгиланади.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва маданият қанчалик юксакликка бўй чўзса, одамларда мавжуд қонунларимизга бўлган ҳурмат туйғуси шунчалик юқори бўлади. Акс ҳолда, бугун юқори мақсадларни кўзлаб барча тармоқларда амалга оширлаётган ислоҳотлар кутилган натижаларни бермаслиги кундек равшан.

Президентимизнинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад ҳам миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш борасидаги ишларни янги босқича кўтаришдир.

Фармонда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишлар тизимли ва узвий олиб борилмаётгани, узоқ йиллар давомида бу масала ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва айрим давлат органларининг иши сифатида қараб келиниб, бунда оила, маҳалла ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг иштироки етарлича даражада таъминланмагани танқид қилиниб, эндиликда бундай чора-тадбирлар “шахс – оила ‒ маҳалла ‒ таълим муассасаси ‒ ташкилот ‒ жамият” принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида ҳукумат қарорини қабул қилиши кўрсатиб ўтилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича олиб бораётган фаолияти устидан таъсирчан парламент назоратини йўлга қўйиш тавсия этилди.

Фармонда фарзандларимизни боғча ёшидан бошлаб ҳуқуқий билимларини шакиллантириш ва умумтаълим мактаблари, академик лицей, олий ўқув юртларида эса уни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидланди ва бу борада Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қилиниши лозим бўлган вазифалари белгиланди. “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Фармоннинг мазмуни-моҳияти ҳамда унинг амалга оширилиши бўйича тушунтириш ишларини оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали кенг ёритилиши таъминланиши лозимлиги, шу мақсадда 2019 йил 1 июлга қадар Advice.uz ҳуқуқий ахборот тизимининг ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини таъминлаш, 2020 йил 1 январга қадар эса Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳуқуқий интернет портали яратилишини тўлиқ якунлаш белгиланди.

Умуман, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” деб номланган умуммиллий тамойилни доимо қўллаб-қувватлаб келган ва ушбу фармон бу борада бизга дастуриламал бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Гулбаҳор Қулматова,
Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашига
ЎзМТДПдан сайланган депутат



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz