ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


"Миллий мусиқа чолғу асбоблари таронаси" 02.07.2019

"Миллий мусиқа чолғу асбоблари таронаси"


Ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан етук камол топишида илму маърифат нечоғли аҳамият касб этса, мусиқа ва санъатнинг ўрни ҳам шу қадар муҳимдир. Ана шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда, шунингдек, мамлакатимиз Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббунинг биринчи йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида ЎзМТДП Шайхонтоҳур туман кенгаши томонидан тумандаги мактабгача тарбия муассасалари, умумтаълим мактаблари қошидаги ёзги оромгоҳларда "Миллий мусиқа чолғу асбоблари таронаси" мавзусида тадбирлар ўтказилмоқда.

Шайхонтоҳур туманидаги 84-сонли мактабгача таълим муассасасида ана шундай тадбир ўтказилди.

Ёш авлодни миллийлик руҳида тарбиялаш, уларнинг мурғак қалбларида миллий мусиқа санъатига меҳр уйғотиш, кичик ёшданоқ миллий мусиқа асбоблари билан таништириш мақсадида ташкил қилинган мазкур тадбирда болажонларга миллий мусиқа асбоблари ҳақида тушунчалар берилди.

Жумладан, 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Нодира Юсупова болаларни рубоб, доира, ғижжак каби миллий мусиқа асбобларининг тарихига оид маълумот билан таништирди.

Мусиқа мактаби ўқитувчиси ўқувчилар билан бирга миллий куйларимиздан "Дилхирож", "Андижон полкаси"ни чалиб берди.

Миллий мусиқа садоларига болажонлар рақсга тушди, мусиқа асбобларини мустақил чалиб кўришди. Тадбирнинг савол-жавоблар тарзида ўтказилган қисмида эса билимдон, зукко кичкинтойларга "Болажон", "Меҳр дарахти", "Ўйлаб боқ, топишмоқ" номли китоблар совға қилди.

 

ЎзМТДП Шайхонтоҳур туман кенгаши


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz