ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


Мустақиллик мавзуидаги танлов ғолиблари тақдирланди 17.09.2019

Мустақиллик мавзуидаги танлов ғолиблари тақдирланди



 Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “Мустақиллик – менинг тасаввуримда” мавзуида ўтказилган кўрик-танлов ғолиблари тақдирланди.


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Ўзбекистон давлат санъат музейи, Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши, “Yoshlar ovozi” ҳамда “Tong yulduzi” газеталари ҳамкорлигида ўтказилган танлов Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси доирасида ташкил этилди.

Кўрик-танловнинг дастлабки босқичи пойтахтимиз умумтаълим мактабларининг 14-17 ёшдаги ўқувчилари ўртасида апрель-май ойларида ўтказилди. Уларда қарийб 5 минг ўқувчи иштирок этди.

Туман босқичларида ғолиб бўлган ўқувчиларнинг она Ватан, мустақилликни мадҳ этган энг сара шеър ва рассомлик асарлари халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари кўмагида китоб ҳолида чоп этилди.

Танловнинг Тошкент шаҳар босқичида 22 иқтидорли ўқувчи шеърият ва рассомчилик йўналишида иштирок этди. Иштирокчилар Ватан, она, табиат мавзусига оид шеърларини ўқиб берди, чизган расмларини намойиш қилди.

Шеърият йўналиши бўйича биринчи ўрин Сергели, иккинчи ўрин Шайхонтоҳур, учинчи ўрин Юнусобод тумани ўқувчиларига берилди. Рассомчилик бўйича Яшнобод тумани биринчи, Миробод ҳамда Юнусобод тумани иккинчи ва учинчи ўринга муносиб топилди.

Ғолиблар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

1.jpg

25.jpg

29-faqat saytga.jpg




Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz