ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


“Мустақиллик менинг тасаввуримда” танловининг туман босқичи бошланди 18.05.2019

“Мустақиллик менинг тасаввуримда” танловининг туман босқичи бошланди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 19 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ушбу ташаббус ижроси доирасида амалий ишлар қилинмоқда. ЎзМТДП ҳудудий кенгашлари ҳам бу борадаги тадбирларда фаол иштирок этмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан пойтахтимиздаги барча умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида ёшларнинг адабиёт ва санъатга бўлган қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш, шунинг баробарида бебаҳо неъматимиз — юртимиз мустақиллиги қадрини янада юксалтиришга қаратилган “Мустақиллик менинг тасаввуримда” номли кўрик-танлов эълон қилган эди.

Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Ўзбекистон Давлат санъат музейи, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши, “Ёшлар овози” ва “Молодёжь Узбекистана” ҳамда “Тонг юлдузи” газеталари билан ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу танловнинг мактаб босқичлари якунланиб, шу кунларда туман босқичларига старт берилди.

3.jpg

Жумладан, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Учтепа ва Олмазор туманларида танловнинг туман босқичлари муваффақиятли якунланди. Танловда халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларига ЎзМТДПдан сайланган депутатлар ҳам кузатувчи, ҳам ҳакамлар ҳайъати сифатида фаол иштирок этмоқда. Шунингдек, ҳакамлар гуруҳига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидан атоқли шоирлар, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтидан ҳам мутахассислар жалб қилинган.

Ҳайъати азолари шеърият ва тасвирий санъат йўналиши бўйича мактаб босқичидан ўтиб, туманда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган ўқувчиларнинг ижодий ишларини муносиб баҳолаб, ғолибларни аниқламоқда. Ўз туманида биринчи ўринни эгаллаган ғолиблар шу йилнинг сентябр ойида ўтказилиши белгиланган шаҳар босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритмоқда.

10.jpg

— Албатта, шоира қизларимизнинг ижод намуналарини мукаммал деб бўлмайди, — дейди танловнинг Олмазор тумани босқичида ҳайъати азоси сифатида иштирок этган таниқли шоир Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Туроб Ниёз. — Чунки Она Ватан, Мустақиллик ҳақида шеър ёзишга баъзан таниқли шоирларнинг ҳам қалами ожизлик қилади. Шундай бўлса-да, бундай танловлар эндигина адабиёт остонасига қадам қўяётган ёш шоира қизларимизнинг ижодини янада сайқаллаштириши билан бирга уларнинг китобхонликка бўлган қизиқишини ҳам ошириши шубҳасиз. Мен келажакда ёш ижодкор қизларимиз орасидан Увайсий, Нодирабегим, Зулфияхоним издошлари чиқишига ишонаман.

“Мустақиллик менинг тасаввуримда” кўрик-танловининг ғолиблари ва барча иштирокчилари ЎзМТДП туман кенгашлари, депутатлар ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо савғалари билан тақдирланмоқда. Танловнинг туман босқичлари давом этяпти.

2.jpg

1.jpg


 


ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz