ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Тошкент шаҳар


21.05.2019

Оилага эътибор аслида ўзлигимизга эътибордир


Маълумки, оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланиб, соғлом ва баркамол авлодни камолга етказувчи табаррук масканидир. Инсоннинг илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари дастлаб оила бағрида шаклланади. Оилани мустаҳкамлаш, соғлом муҳит яратиш дунё миқёсида бош масала даражасига кўтарилгани ҳам шундан.

Оилалар тотувлиги ва мустаҳкамлигига эришиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблияси 1993 йил 20 сентябрдаги йиғилишида 15 майни ҳар йили “Халкаро оила куни” сифатида нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Шундан буён бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам “Халкаро оила куни” кенг нишонланиб келинмоқда.

Ўтган йиллар мобайнида юртимизда оила тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти, жамиятда тутган ўрни масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, барча ҳуқуқий асослар яратилди ва у янада такомиллаштирилмоқда. Айниқса, хотин-қизлар ва болалар манфаатлари, саломатлигини ҳимоя қилиш борасида салмоқли ишлар амалга ошириляпти. Конституциямизнинг 14-бобида ҳам оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги, жамият ва давлат муҳофазасида бўлиши қатъий белгилаб қўйилган.

Яна бир эътиборли томони шундаки, айнан хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, оилалар мустаҳкамлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, давлат ва жамият қурилишидаги иштирокини янада жадаллаштириш мақсадида 80 дан ортиқ Қонун ва қонуности хужжатлар имзоланди. Айни пайтда мазкур муҳим ҳужжатлар асосида давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан мамлакатимизда аёлларнинг оила ҳамда жамиятдаги мавқеини янада кенгайтириш борасида ибратли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, истиқлол йилларида Конституциямиз ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси, Оила Кодекси, Фуқаролик Кодекси, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид сиёсат тўғрисида”, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”, “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”, “Фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида” каби норматив ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишдан кўзланган бош мақсад юртимиз аёлларининг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла ҳимоя қилишга орқали оилалар мустаҳкамлигини таъминлашдир.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ўрнини кучайтириш, оила асосларини мустаҳкамлаш каби масалалар муҳим йўналиш сифатида белгиланган. Шунингдек,
фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ФҲДЁ органларининг роли ва аҳамиятини оширишга қартилган чора-тадбирлар ҳам аҳолига, хотин-қизларга кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифатини яхшилашга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, бу йўналишда қубул қилинган барча қонун, қарор ва давлат дастурлар муваффақият билан ижро қилинаётир.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан ҳам дастурий мақсад ва сайловолди Платформасида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда минг йиллик оилавий анъана ва қадриятларимизни мустаҳкамлаш, ёшларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, ёш оилаларга иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий кўмаклашиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида қатор амалий чора-тадбирлар ҳаётга кенг жорий этилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

«Хотин-қизларга эътибор ҳамма вақт барча саъй-ҳаракатларимиз марказида бўлиши, ҳаммамизнинг вазифамизга айланиши керак. Оилага эътибор аслида бу ўзлигимизга эътибордир», — деган эди давлатимиз раҳбари хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилишлардан бирида.

Ҳақиқатан ҳам, оилада соғлом муҳит яратилса жамият мустаҳкам бўлади, жамият мустаҳкамлиги эса юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва дастурхонимиз тўкинлигини таъминлаши шубҳасиз. Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад ҳам одамларни ўтаётган ҳар бир кунидан рози қилиш, уларнинг эртанги фаравон кунларимизга бўлган ишончини, умидини янада оширишди.




Гулбаҳор ҚУЛМАТОВА,
халқ депутатлари Миробод туман Кенгашига,
ЎзМТДПдан сайланган депутат
 Миробод тумани ФХДЁ мудири

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz